Ўзбекистон халқ артисти, мақом ижрочиси Нафиса Тўхтаева 83 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Марҳума Ўзбекистон Давлат филармониясида, Юнус Ражабий номидаги "Maqom" ансамблида хонанда сифатида ижод қилиб, 50 дан ортиқ мумтоз мусиқа намуналарини "Олтин фонд"га муҳрлаган.
У "Сарахбори Оромижон", "Қашқачаи Савти Сабо", "Эй Назокат" каби куйлар орқали кўпчиликка танилган.