АсосийЖамият

Президент Мудофаа саноати агентлигининг Инновацион технологиялар маркази билан танишди

Янги иш ўринлари яратиш, мутахассисларни тизимли тайёрлаш, янги техникалар бўйича илмий лабораториялар ташкил этиш масалаларига эътибор қаратилди.

'Президент Мудофаа саноати агентлигининг Инновацион технологиялар маркази билан танишди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев 21 февраль куни Мудофаа саноати агентлигининг Инновацион технологиялар марказига ташриф буюриб, бу ердаги ишлаб чиқариш қувватлари, илғор ишланмалар, ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Армия қобилиятини мустаҳкамлашда ҳарбий хизматчиларнинг профессионал тайёргарлиги билан бир қаторда мудофаа саноатини ривожлантириш муҳим ўрин тутади. Президентимиз ташаббуси билан Ўзбекистонда замонавий мудофаа саноатига асос солингани тарихий аҳамиятга эга бўлди. Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги агентлик томонидан қурол-яроғларни модернизация қилиш, янги технологияларни ўзлаштириш ва истиқболли ишланмаларни қўшинларда жорий этиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Мазкур Инновацион технологиялар марказида 80 га яқин ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Шунингдек, робототехника ва учувчисиз аппаратлар бўйича стартап лойиҳалари қўллаб-қувватланмоқда.

Ташриф чоғида ҳарбий техниканинг янги намуналари, мудофаа соҳасини янада ривожлантириш бўйича истиқболли лойиҳа ва режалар тақдимот қилинди.

Давлатимиз раҳбари бу биринчи қадамлар бўлганини айтиб, мудофаа тизимининг рақобатбардошлигини ошириб бориш бўйича кўрсатмалар берди. Ишлаб чиқаришни мунтазам такомиллаштириб, янги маҳсулотларни ўзлаштириш, бунда инновацион технологиялар ва сунъий интеллектдан кенг фойдаланиш муҳимлиги таъкидланди.

Шу билан бирга, буюртма асосида соҳага хусусий секторни кенгроқ жалб этиб, ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулот турларини кўпайтириш бўйича топшириқлар берилди. Янги иш ўринлари яратиш, мутахассисларни тизимли тайёрлаш, янги техникалар бўйича илмий лабораториялар ташкил этиш масалаларига эътибор қаратилди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон мудофаа саноати корхоналари халқаро ихтисослаштирилган кўргазмаларда фаол иштирок этмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 17-21 февраль кунлари Абу-Даби шаҳрида (БАА) бўлиб ўтаётган "IDEX-2025" кўргазмасида мамлакатимизда ишлаб чиқарилган 100 дан ортиқ ҳарбий техника ва маҳсулотлар намуналари намойиш этилмоқда. Хорижий ҳамкорларда катта қизиқиш уйғотган "Арслон 8×8" ва "Арслон 6×6" зирҳли транспортёрлар, "Тўфон" ўзиюрар гаубицаси шулар жумласдан.

Ташриф якунида Президентимиз мудофаа саноатини янада ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини кўрсатиб, мутасаддилар олдига маҳсулотларнинг юқори сифатини таъминлаш, ишлаб чиқариш салоҳиятини кенгайтириш ва маҳаллий корхоналарнинг халқаро бозордаги ўрнини мустаҳкамлаш юзасидан аниқ вазифалар қўйди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти ўзгарди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:25

    Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти ўзгарди

    Ушбу лавозимга Давлат хавфсизлик хизмати раиси Баҳодир Қурбонов сайланди.

    'Қашқадарёликлар Россияга ишга таклиф қилинмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:08

    Қашқадарёликлар Россияга ишга таклиф қилинмоқда

    Ойлик маош 26 млнгача бўлиши айтилди.

    'Бугун 6 та вилоятда ёмғир ёғиши прогноз қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:08

    Бугун 6 та вилоятда ёмғир ёғиши прогноз қилинди

    Ҳарорат 20 даражагача кўтарилади.

    'Тошкент метро йўли остидаги "мойка"да даҳшатли ёнғин содир бўлди'ning rasmi

    Жамият 21.02.2025 22:59

    Тошкент метро йўли остидаги "мойка"да даҳшатли ёнғин содир бўлди

    ФВБ Яшнобод туманида содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берди.

    'Энди ажримдан кейин эр собиқ хотинига турар жой учун ижара ҳақи ҳам тўлаши мумкин'ning rasmi

    Жамият 21.02.2025 22:18

    Энди ажримдан кейин эр собиқ хотинига турар жой учун ижара ҳақи ҳам тўлаши мумкин

    Сенаторлар айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади.