АсосийСаломатлик

Ҳомиладорлар неча марта скрининг текширувларидан ўтиши зарур?

Ҳомиладорликнинг дастлабки уч ойи — ҳам она, ҳам туғилажак фарзанд саломатлиги учун ўта масъулиятли давр.

'Ҳомиладорлар неча марта скрининг текширувларидан ўтиши зарур?'ning rasmi

Шу сабабли ушбу муддатда аёлларнинг тегишли тиббий текширувлардан ўз вақтида ўтиши ғоятда муҳим. Бу орқали ҳомилада туғма ва ирсий касалликлар ривожланишининг олди олинади.

Хўш, ҳомиладор аёллар қандай скрининг текширувларидан ўтиши зарур? 

ССВ Матбуот хизмати шу ҳақда маълумот берди.

 — Пренатал, яъни туғуруққача скрининг ёрдамида ҳомиланинг соғлигини баҳолаш ва генетик касалликлар ривожланиш хавфини аниқлаш мумкин, — дейди мутахассис Зарина Эгамова. — Бундан кўзланган асосий мақсад чақалоқларнинг туғма нуқсонлар ва ирсий (хромосом) хасталиклар билан туғилишининг олдини олишдан иборат. 

 Ҳомиладор аёллар икки босқичдан иборат бўлган пренатал скрининг текширувларидан ўтказилади.

Биринчи босқичда бўлажак оналар оммавий ультратовуш текшируви билан қамраб олинади. Шу аснода ҳомиласида туғма нуқсонлар аниқланганлар “хавф гуруҳи”га киритилади. Бундай текширувлар уч марта туман (шаҳар) марказий кўп тармоқли поликлиникаларининг пренатал скрининг хонасида амалга оширилади.

 Илк текширув ҳомиладорликнинг 10-14 ҳафтасида, иккинчи марта 16-20 ҳафтасида, учинчи марта эса 28-32 ҳафтасида туғма нуқсонларни аниқлаш ва ҳомиланинг функционал ҳолатини баҳолаш учун ўтказилади.

 Биринчи босқич текшируви хулосасига кўра “хавф гуруҳи”га кирган аёллар қандай йўл тутади?

Улар ҳомиладорликнинг 16-20 ҳафтасида Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Она ва бола скрининг бўлими ҳудудий филиалларида иккинчи босқичдаги пренатал текширувлардан ўтказилади. Бунда аёл ушбу муассасага поликлиникадан йўлланма ҳамда аввалги пренатал ультратовуш текширувлари натижалари акс этган тиббий картасидан кўчирмани олиб боради.

 Бу ерда ультратовуш, биокимёвий скрининг текшируви ва унинг натижасига мувофиқ ҳомиланинг хромосом синдромлар билан туғилиш хавфи юқори бўлганда, инвазив текширув (хорионбиопсия, плацентоцентез, кордоцентез) усуллари, кейинчалик эса ҳомила ҳужайраларининг генетик таҳлили ҳамда бошқа кўриклар ўтказилади.

Иккинчи босқичдаги пренатал скрининг натижасида бўлажак онага тиббий-генетик хулоса берилади.

Ҳомилада туғма ривожланиш нуқсонлари ва ирсий (хромосом) касалликлар мавжуд бўлганда, аёл тиббий-генетик хулоса билан тегишли поликлиникага юборилади. Ушбу хулоса кўриб чиқиш учун туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларининг Тиббий-маслаҳат комиссиясига тақдим этилади.

Комиссия ҳомиладор аёл ва унинг яқин қариндошларига пренатал скрининг текширувлари натижалари, аниқланган туғма ривожланиш нуқсонлари ва бунинг келгусидаги оқибатлари, даволаш усуллари ҳамда бу билан боғлиқ хавф-хатарлар даражаси, қўллаш мумкин бўлган тиббий муолажалар ва уларнинг самарадорлиги ҳақида тўлиқ ахборот беради.

Шундан кейингина ҳомиладор аёл ва унинг яқин қариндошлари ўзларига маъқул қарорни қабул қилади.

 Шу маънода, бўлажак оналар ҳомиладорлик даврида ҳар бир текширувдан ўз вақтида ўтишга жиддий аҳамият қаратиши лозим.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Швейцария олимлари қаришни секинлаштириш усулини аниқлади'ning rasmi

    Саломатлик 18.02.2025 09:29

    Швейцария олимлари қаришни секинлаштириш усулини аниқлади

    Уч йил давом этган кенг қамровли тадқиқотда 70 ва ундан катта ёшдаги 2000 нафардан ортиқ соғлом одамлар иштирок этган.

    'Эпилепсияни сунъий интеллект ёрдамида аниқлаш усули яратилди'ning rasmi

    Саломатлик 17.02.2025 10:36

    Эпилепсияни сунъий интеллект ёрдамида аниқлаш усули яратилди

    Дунёда 50 миллиондан ортиқ киши эпилепсия касаллигидан азият чекмоқда.

    'Онкологик касалликларга чалинган болаларга бепул дори-дармонлар етказиб берилди'ning rasmi

    Саломатлик 12.02.2025 18:02

    Онкологик касалликларга чалинган болаларга бепул дори-дармонлар етказиб берилди

    Фармацевтика маҳсулотларининг дастлабки партияси Мўғулистон ва Ўзбекистонга, кейинги босқичда Эквадор, Иордания, Непал ва Замбияга етказилади.

    'Саратонга қарши курашишнинг янги усули топилди'ning rasmi

    Саломатлик 11.02.2025 19:45

    Саратонга қарши курашишнинг янги усули топилди

    АҚШлик олимлар инсон танасидан ажратиб олинган ёғ ҳужайраларини хавфли ўсмалар жойлашган аъзоларга юборишди.

    'Инсульт касаллигини тезкор аниқлаш йўли топилди'ning rasmi

    Саломатлик 10.02.2025 18:08

    Инсульт касаллигини тезкор аниқлаш йўли топилди

    Инсульт ўлим кўрсаткичи юқорилиги бўйича дунёда юрак-қон томир ва онкологик хасталиклардан кейинги ўринда туради.

    'Ош тузининг муқобилидан фойдаланиш миллионлаб инсонлар ҳаётини узайтириши мумкин'ning rasmi

    Саломатлик 06.02.2025 17:56

    Ош тузининг муқобилидан фойдаланиш миллионлаб инсонлар ҳаётини узайтириши мумкин

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ош тузи истеъмолини камайтириш бўйича янги тавсияларини эълон қилди.