Миграция агентлиги қашқадарёликлар Россияга ҳеч қандай тўловларсиз ишга юборилишини маълум қилди.
Қайд этилишича, Россиянинг Татаристон Республикаси Қозон шаҳрида жойлашган Аlabuga Development қурилиш ташкилоти қашқадарёликларни ишга таклиф этмоқда. Йўналишлар:
- бетон қуювчи;
- ғишт терувчи;
- бўёқчи;
- арматура тўқувчи;
- штукатур;
- малака талаб этилмайдиган ишчи.
Маълум қилинишича, ойлик 130 минг рублдан 180 минг рублгача (тахминан 26 миллион сўм). Номзодларга қўйиладиган талаблар:
- ёш чегараси: 18-50 ёшдаги эркаклар;
- рус тилини мулоқот даражасида билиш;
- Ўзбекистондан чиқишга тақиқи бўлмаслиги;
- Россия Федерациясига кириш тақиқи (депорт) йўқлиги
Имтиёзлар:
- авиачипта;
- аэропортдан иш жойигача трансфер;
- ишлаш ҳуқуқини берувчи рухсатнома (патент);
- тажриба талаб қилинмайди;
- тиббий суғурта;
- иш вақти: 08-00 дан 19-00 гача (11 соат);
- 3 маҳал овқат;
- ётоқ жой.
Танлов 21 февраль куни Қарши шаҳри, А.Навоий кўчаси, 70а-уй (Мўлжал: “Ойдин” бозор рўпараси) ҳамда шаҳар, туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларида соат 11:00, 14:00, 16:00 ларда бўлиб ўтади.
Суҳбатга фуқаролик ва хорижга чиқиш паспорти билан келиш сўралади, дейилади хабарда.