Жорий йилнинг 21 февраль куни соат 19:50 ларда Юнусобод тумани Амир Темур кўчаси Спорт вазирлиги қаршисида 1992 йилда туғилган, М.Л. Кобальт русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар йўлагидан ўтаётган пиёдани уриб юборган.
ЙТҲ натижасида пиёда шифохонага олиб кетилиб биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.