Ҳодиса 21 февраль куни соат 22:10 ларда Андижон тумани “Минг ўрик” МФЙ ҳудудида юз берган. Асака - Андижон йўналиши бўйлаб катта тезликда ҳаракатланиб келаётган Nexia-3 ҳайдовчиси оралиқ масофа сақламасдан, ўзи билан бир йўналишда олдинда чорраҳадан ортга қайрилиб олмоқчи бўлган яна бир Nexia-3 орқасидан бориб урилиши оқибатида руль бошқарувини йўқотиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган Labo ҳамда “SWM G01” русумли автомашиналар билан тўқнашган.
Ушбу ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олиб, шаҳар шифохонасига мурожаат қилган шахслар бор.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Андижон тумани ИИБ ЙҲХГ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.