АсосийЖамият

"Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!"

2025 йилги Наврўз байрами ушбу шиор остида нишонланади.

'"Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!"'ning rasmi

2025 йилги Наврўз умумхалқ байрами мамлакатимизда "Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!" деган бош ғоя асосида умумхалқ сайиллари шаклида юқори савияда кенг нишонланади. Бу борада Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Бош вазир раислигида ташкилий қўмита таркиби тасдиқланади.

Ташкилий қўмита Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари, барча шаҳар ва туманлар, қишлоқ ва овулларда Концепция асосида ишлаб чиқиладиган Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлаш бўйича ташкилий-амалий, маданий-маънавий ҳамда тарғибот тадбирлари дастурини тасдиқлайди, шунингдек, унинг амалга оширилишини таъминлайди.

Қайд этилишича, бу йилги Наврўз байрами муқаддас Рамазон ойида нишонланишини инобатга олиб, кекса авлод вакилларини, хусусан, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийларини ҳар томонлама эъзозлаш, "Меҳрибонлик", "Саховат" ва "Мурувват" уйларида яшаётган шахслар, ижтимоий ҳимоя дафтарларига киритилган ва кўмакка муҳтож инсонларнинг ҳолидан хабар олинади, улар учун байрам дастурхони ёзиш ҳамда турли хайрия тадбирлари ўтказилади.

Шунингдек, Тошкент шаҳридаги "Янги Ўзбекистон" мажмуасида алоҳида дастур асосида халқ сайилларини ташкил этилади.

Ўтказиладиган байрам тадбирларининг харажатлари:

- Тошкент шаҳрида – республика бюджети ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушларда;

- Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда – тегишли маҳаллий бюджетлар ҳамда ҳомийлик хайриялари ҳисобидан қопланиши белгиланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Афғонистон делегацияси мамлакатимизга ташриф буюрди'ning rasmi

    Жамият 22.02.2025 22:07

    Афғонистон делегацияси мамлакатимизга ташриф буюрди

    Бугун Бош вазир Абдулла Арипов Афғонистон Бош вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Мулло Абдул Ғани Бародар билан музокара ўтказди.

    'Самарқанднинг баъзи туман ва шаҳарлари чегараси ўзгартирилади'ning rasmi

    Жамият 22.02.2025 20:45

    Самарқанднинг баъзи туман ва шаҳарлари чегараси ўзгартирилади

    Ушбу масала Сенатнинг ялпи мажлисида қизғин муҳокама қилинди.

    'Андижонда 4 та машина ЙТҲга учради'ning rasmi

    Жамият 22.02.2025 18:32

    Андижонда 4 та машина ЙТҲга учради

    Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар бор.

    'Россияда 24 ёшли ўзбекистонлик баландликдан йиқилиб, вафот этди'ning rasmi

    Жамият 22.02.2025 14:50

    'Тошкентда Cobalt пиёдани уриб юборди'ning rasmi

    Жамият 22.02.2025 13:29

    Тошкентда Cobalt пиёдани уриб юборди

    Пиёда шифохонага олиб кетилган.

    'Ўзбекистон Орхус конвенциясига қўшилмоқда'ning rasmi

    Жамият 22.02.2025 13:19

    Ўзбекистон Орхус конвенциясига қўшилмоқда

    Бу экология ва атроф-муҳит соҳасида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини муносиб таъминлашга хизмат қилади.