АсосийЖамият

Сирдарёдаги АГТКШ 5,7 млрд сўмлик газни ўғирлагани аниқланди

Ҳолат юзасидан мансабдор шахсларга жиноят иши қўзғатилди.

'Сирдарёдаги АГТКШ 5,7 млрд сўмлик газни ўғирлагани аниқланди'ning rasmi

Сирдарёдаги АГТКШ 5,7 млрд сўмлик табиий газни талон-торож қилгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Сирдарё вилояти Сирдарё туманидаги “П. М. Г.” МЧЖ мансабдор шахслари жамиятга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компресслаш шохобчасининг ҳисоблагичига ташқи таъсир кўрсатиши оқибатида 5,7 млрд сўмлик табиий газни талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жамият мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар