АсосийЖамият

Оҳангарон дарёсидан қум-шағал қазиб олиниши оқибатида табиатга 3,5 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилган

Айбдорларга чора кўриш мақсадида ҳужжатлар прокуратурага юборилган.

'Оҳангарон дарёсидан қум-шағал қазиб олиниши оқибатида табиатга 3,5 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилган'ning rasmi

Тошкент вилоятидаги Оҳангарон дарёсидан ноқонуний қум-шағал қазилгани оқибатида табиатга 3,5 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди. Айбдорларга чора кўриш мақсадида ҳужжатлар прокуратурага юборилди.

Тошкент вилояти Пискент туманида фуқаролар тунда ноқонуний қум-шағал қазиб олаётгани аниқлади, дея хабар бермоқда Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси.

Рейд давомида туман ҳудудидан оқиб ўтувчи Оҳангарон дарёсининг эски ўзани бўйида юклагич ёрдамида қум-шағал аралашмалари Howo юк машинасига жойланаётгани маълум бўлган.

Ҳолат юзасидан табиатга 3 млрд 696 млн 204 минг сўм зарар етказилган. Транспорт воситалари жарима майдонига жойлаштирилган. Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериш учун прокуратура органига юборилган.

    Бошқа янгиликлар