Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида маъмурий жаримадан жаҳли чиққан ҳайдовчи ЙПХ машинасининг ойналарини синдирди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ҳодиса 2025 йил 9 феврал куни содир бўлган. Шаҳрисабз шаҳри Бўстон маҳалласида ҳудудида хизмат вазифасини олиб бораётган ЙҲХБ ходимлари давлат рақами бўлмаган мототранспорт воситасини тўхтаб туриш мумкин бўлмаган жойда тургани учун маъмурий баённома расмийлаштиришган.
Шунда бундан жаҳли чиққан ҳайдовчи мототранспорт юкхонасида бўлган лопаткани олган ва ЙҲХБ ходимлари фойданган “Ласетти” хизмат машинасининг олд ва орқа ойналарини синдирган.
“Ренессанс ТВ” телеканалининг “Овоза” информацион дастурида берилган лавҳада айтилишича, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тўпланган ҳужжатлар судга юборилган.
Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар судида қонунбузар ҳайдовчига 7 сутка қамоқ жазоси тайинланган.