Унда Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Корея қарши майдонга чиқди.
Учрашувнинг 2-дақиқасида Муҳаммадали Ўринбоев пеналтидан унумли фойдалана олмади. 18-дақиқада эса Асилбек Жумаев гол урди ва ҳисобни очди. Орадан 8 дақиқа ўтиб, 26-дақиқада Шин Мин-Ҳа ҳисобни тенглаштирди.
Иккинчи бўлимни кореяликлар фаол бошлади. 56-дақиқага келиб Шин Мин-Ҳа дублга эришди. Орадан 5 дақиқа ўтиб – 61-дақиқада Ким Тае-Вон дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва аниқ зарба йўллади, 3:1.
90-дақиқада Муҳаммадали Ўринбоев узоқ масофадан зарба йўллаб ҳисобни қисқартирди. 90+4-дақиқага келиб эса Абдуғофур Ҳайдаров ҳисобни тенглаштирди, 3:3.
Шундан сўнг қўшимча бўлимларга ўтилди. Ушбу бўлимларда эса гол урилмади ва навбат пеналтилар сериясига етиб келди.
Пеналтилар сериясида Жанубий Корея вакиллари 3:1 ҳисобида Ўзбекистонни мағлуб этди ва кейинги босқич, шунингдек Жаҳон чемпионати йўлланмасини ўз фойдасига хал қилди.
Ўзбекистон U-20 терма жамоаси эса мусобақа билан хайрлашди.