Қорақалпоғистонда 800 та хонадон газсиз қолди. Бу ҳақда "Ҳудудгазтаъминот" АЖ матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинигича, Қўнғирот туманидаги ўрта босимли газ қувурига автомобилнинг урилиши оқибатида газ сизиб чиқиш ҳолати кузатилган ва ҳудуддаги 800 та хонадонда газ таъминоти вақтинча тўхтатилган.
Айни вақтда туман газ таъминоти бўлимининг авария бригадаси томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.