Ижтимоий тармоқларда тезликни ошириш қоидабузарлиги ("радар") учун жарима миқдори оширилгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Ушбу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу турдаги қоидабузарлик жарималари оширилмаган. Бу ҳақда ИИББ ахборот хизмати маълум қилди.
Ахборот тарқатишда расмий манбаларга асосланишни тавсия этамиз, дейилади хабарда.