АсосийЖамият

Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгаради — “Ўзгидромет”

Ҳафта давомида ҳарорат пасайиб, қатор ҳудудларда кучли ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда

'Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгаради — “Ўзгидромет”'ning rasmi

Ўзгидромет хабарига кўра, дам олиш кунлари кузатилган баҳорий илиқ об-ҳаводан сўнг, ушбу ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича об-ҳавони кескин ўзгариши кутилмоқда.

Республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 24-25 февраль кунлари шимолда ва чўл ҳудудларда, 26 февралда республиканинг қолган ҳудудларида ёмғир қорга айланади. Баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлади.

Айрим жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача, баъзида 23-25 м/с гача кучайиши мумкин.

Бугун кундузи ҳудуднинг катта қисмида ҳаво ҳарорати 10-15 даража илиқ атрофида бўлади, 25-27 феврал кунлари 0-5 даража илиққача аста-секин пасаяди. 

26-27 февраль кунларига келиб, кечалари ҳарорат 0-5 даража совуққача пасаяди.

Иш ҳафтаси давомида республика шимолида ҳарорат асосан кечалари 4-9 даража совуқ, кундуз кунлари 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.

Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади.

 Тошкентда: бугун куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. 25-28 февраль кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир ёғади, қорга айланади) бўлади.

Ҳаво ҳарорати бугун кундузи 13-15 даража илиқ, эртага 11-13 даража илиқ бўлади, 26-28 февралда 2-5 даража илиққача пасаяди. 27-28 февралга келиб, ҳарорат кечалари 0-3 даража совуққача аста-секин пасаяди.

    Бошқа янгиликлар