Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Фарғонадаги Фарғона вилоятида йўлнинг бир қисми упирилиб тушгани ҳақида хабар бергандик. Вилоят Автомобиль йўллари бош бошқармаси Матбуот хизмати ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 23 февраль кунидан 24 февраль кунига ўтар кечаси Фарғона вилояти автомобиль Йўллардан мунтазам фойдаланиш давлат муассасаcи ихтиёрида бўлган D105 (4Р-112) “Фарғона Халқаси” автомобиль йўлининг Боғдод тумани “Қахат” МФЙ ҳудудидан ўтган 286 километрида йўлнинг ўнг томонидан оқиб ўтувчи Фарғона каналида сув сатҳи кўпайиб, йўлнинг таг қисмидан сизиб ўтиши натижасида асфальт йўл қопламасида чўкиш юзага келган.
Ҳозирги вақтда мазкур автомобильил йўлининг Қўқон-Фарғона йўналиши бўйича 285 километр ва Фарғона-Қўқон йўналишининг 288 километрларидан вақтинчалик ҳаракат чекланиб, ушбу туманнинг 40V 047 “Боғдод-Дашт-Утарма” (Қўқон-Фарғона) ва 40V 046 “Янги қўрғон-Утарма-Қақир” (Фарғона-Қўқон) автомобиль йўллари орқали ҳаракат ташкил этилган ва йўл чўккан қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Мазкур автомобиль йўли 2024 йил август ойида жорий таъмирланган.
"Транспорт воситаси ҳаракат жадаллиги суткасига 30 000-35 000 ташкил этади, ҳаракат вақтинча тўхтатилиб, ташкил этилган автомобиль йўлларининг 25 км.га узайган.
Фарғона вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси берган маълумотига кўра, 24 февраль куни соат 18:00 га қадар автомобиль йўлида таъмирлаш ишлари якунланиб, транспорт воситаларининг ҳаракати йўлга қўйилиши режалаштирилган", - дейилади хабарда.