Жанубий Кореянинг Чхонан шаҳрида автомобиль йўлига қурилиш бўлаётган осма кўприк қулаши оқибатида уч киши ҳалок бўлди, беш киши жароҳатланди. Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар берди.
"Ишчилар кран ёрдамида таянчлар орасидаги пўлат тўсинларни кўчираётганда кўприкни ушлаб турган 5 та 50 метрлик пўлат тўсинлар бирин-кетин қулаб тушди," - дейилади ОАВ хабарида.
Автомобилнинг орқа камераси йўл устида жойлашган қурилиш осма кўпригининг қулаб тушган ҳолатни тасвирга олган.
Автомагистраль участкасида қурилиш пайтида содир бўлган ушбу ҳолат сабаблари ҳозирча номаълум. Воқеа жойида фавқулодда хизматлар ишламоқда. Ҳодиса бўлган пайтида йўқолган одамларни қидириш бўйича қутқарув операцияси олиб борилмоқда.