АсосийДунё

Конгода номаълум касалликдан 50 дан ортиқ одам вафот этди

Касаллик барча ёшдаги одамлар учун хавфли ҳисобланади.

'Конгода номаълум касалликдан 50 дан ортиқ одам вафот этди'ning rasmi

Конго Демократик Республикаси (КДР) шимоли-ғарбида қайд этилган, келиб чиқиши номаълум бўлган иситма касаллигидан 50 дан ортиқ одам вафот этди. Бу Actualite нашри маҳаллий соғлиқни сақлаш идоралари маълумотларига таяниб хабар берди.  

"943 та ҳолат, шу жумладан 52 та ўлим ҳолати қайд этилди, бу ўлим даражасининг 5,5 фоизига тўғри келади," - дейилади хабарда.

Аниқланишича, илк касалланиш ҳолатлари жорий йилнинг 9 февраль куни қайд этилган. Касаллик барча ёшдаги одамлар учун хавфли ҳисобланиб, аломатлари орасида иситма, титроқ, бош оғриғи, мушак оғриғи, бўғим оғриғи бор.

Шу билан бирга, КДР Соғлиқни сақлаш вазирлиги Эбола иситмаси эпидемияси эҳтимоли ҳақидаги гипотезани рад этди, дея таъкидлади Actualite.

    Бошқа янгиликлар