АсосийЖамият

Тошкентдаги боғчада тарбиячи болани стулга скотчлаб қўйди

Ташкилот маъмурияти ходимларни ишдан бўшатди.

'Тошкентдаги боғчада тарбиячи болани стулга скотчлаб қўйди'ning rasmi

Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги хусусий боғчада тарбиячилар болани стулга скотчлаб қўйди. Пойтахт ММТБ ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, ҳолат 21 февраль куни "First Daycare" боғчасида содир бўлган. Тарбиячи унинг ёрдамчиси овқат емагани учун тарбияланувчини скотчлаб қўйган.

Ташкилот маъмурияти тарбиячилар С.А. ва Х.М. билан тузилган меҳнат шартномаларини бекор қилган ва уларни ишдан бўшатган, дейилади бошқарма ахборотида.

Қайд этилишича, айни пайтда ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар