АсосийЖамият

Покистон Бош вазири расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди

Мартабали меҳмонни Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

'Покистон Бош вазири расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди'ning rasmi

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф бугун расмий ташриф билан мамлакатимизга келди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби хабар берди.

Мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олган.

Қисқа суҳбатдан сўнг, Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф ташриф дастурига мувофиқ “Янги Ўзбекистон” боғида бўлди ва Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

Меҳмонга мажмуанинг меъморий ечимлари ҳамда композициясининг мазмун-моҳияти ва хусусиятлари ҳақида атрофлича маълумот берилди. Мажмуа Покистон делегациясида чуқур таассурот қолдирди.

Таъкидлаш лозимки, мамлакатимизга ташриф буюраётган мартабали меҳмонларнинг Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан барпо этилган мазкур муҳташам мажмуа билан танишуви анъанага айланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'ХХ асргача бўлган йирик алломаларнинг сиймосини акс эттириш режалаштирилган'ning rasmi

    Жамият Бугун 21:00

    ХХ асргача бўлган йирик алломаларнинг сиймосини акс эттириш режалаштирилган

    Ислом цивилизацияси маркази Кенгайтирилган илмий кенгашининг учрашуви бўлиб ўтди.

    '«Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги» эсдалик юбилей медалини таъсис этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:07

    'Пенсия тайинлашда “иш стажи кам чиқиш” муаммосига дуч келмаслик учун нима қилиш керак?'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:57

    Пенсия тайинлашда “иш стажи кам чиқиш” муаммосига дуч келмаслик учун нима қилиш керак?

    Масалан, сиз бирор ташкилотда ишлагансиз, лекин пенсияни ҳисоблаш вақти келганда ушбу ишлаган даврдаги иш стажингиз тизимдан чиқмаяпти.

    'Ўзбекистонда бир ўқитувчига неча нафар ўқувчи тўғри келмоқда?'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:33

    Ўзбекистонда бир ўқитувчига неча нафар ўқувчи тўғри келмоқда?

    Статистик маълумотлар энг кўп кўрсаткич Тошкент шаҳрига тўғри келаётгани кўрсатмоқда.

    'АҚШдан депорт қилинган 7 нафар ўзбекистонлик Тошкентга етиб келди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:23

    АҚШдан депорт қилинган 7 нафар ўзбекистонлик Тошкентга етиб келди

    АҚШ томонидан улар Коста Рикага юборилиши режалаштирилган.

    'Ҳомийлик маблағлари ҳақиқий муҳтожларга етиб бориши чоралари белгиланмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:17

    Ҳомийлик маблағлари ҳақиқий муҳтожларга етиб бориши чоралари белгиланмоқда

    Хайрияларни йиғиш ва хайрия қутиларини ўрнатиш тартибини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланади.