АсосийДунё

Ғазо секторида соғлиқни сақлаш тизимини тиклаш учун камида 7 миллиард доллар талаб этилади

Ғазодаги 36 касалхонадан тахминан 18 таси қисман қайта ишга туширилган.

'Ғазо секторида соғлиқни сақлаш тизимини тиклаш учун камида 7 миллиард доллар талаб этилади'ning rasmi

Ғазо секторида соғлиқни сақлаш тизимини тиклаш учун камида 7 миллиард доллар талаб этилади.

БМТ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, Ғазо секторида соғлиқни сақлаш тизимини тўлиқ тиклаш учун камида 7 миллиард доллар маблағ зарур.

ЖССТнинг Фаластин ҳудудлари бўйича вакили Рик Пеперкорннинг маълум қилишича, ҳудуддаги тиббий инфратузилма жиддий шикастланган, касалхоналарнинг аксарияти фаолият юрита олмаяпти, ҳамшира ва шифокорлар етишмовчилиги кузатилмоқда.

"Ғазо секторидаги соғлиқни сақлаш муассасаларининг аксарияти вайрон бўлган ёки жиддий зарар кўрган. Бу эса аҳолининг тиббий хизматларга бўлган эҳтиёжини қондиришда катта муаммоларни келтириб чиқармоқда", — деди Пеперкорн.

Унинг айтишича, ҳозирги пайтда Ғазодаги 36 касалхонадан тахминан 18 таси қисман қайта ишга туширилган. Шунингдек, бешта дала касалхонаси ҳам ишламоқда. Бунга Фаластин тиббиёт ходимлари ва ҳамкорларининг фидойилиги ва матонати сабаб бўлди. Улар босқинчи Яҳудий давлати армиясининг мунтазам ва вайронкор зарбалари остида ҳам ярадорлар ва беморларга ёрдам беришдан тўхтамади.  

Буюк Британиянинг Guardian газетаси ёзишича, Исроил армияси Ғазо секторида 46000 тинч аҳоли вакилларини (уларнинг аксарияти аёллар ва болалар), 400 га яқин тиббиёт ходимини ўлдирди. Шунингдек, 160дан зиёд тиббиёт ходимлари турли баҳоналар билан Исроил қамоқхоналарига ташланди ва улар ҳамон озод қилинмаган. Бу маҳбуслар мунтазам қийноққа солинмоқда. Шунингдек, 30 га яқин тиббиёт ходими бедарак йўқолган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти шифокор тутқинларнинг саломатлиги ва хавфсизлиги борасида чуқур ташвиш изҳор қилган холос. 

Доктор Пеперкорннинг айтишича, барча соҳалар, жумладан, соғлиқни сақлаш учун ҳам ўт очишни тўхтатиш ва барқарор тинчлик жараёнига ўтиш муҳим эди.Унинг таъкидлашича, тиббиёт соҳасини тиклаш нафақат молиявий ресурсларни, балки бутун дунё ҳамжамиятининг саъй-ҳаракатларини талаб қилади. ЖССТ халқаро ҳамжамиятни Ғазо секторида тиббий ёрдамни кенгайтириш ва тезкор тиклаш жараёнини молиялаштиришга чақирди.

                                              Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Илон Маск 700 млрд доллар билан дунёдаги энг бой инсон бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:53

    Илон Маск 700 млрд доллар билан дунёдаги энг бой инсон бўлди

    Тесла бош директори ИлонИаскнинг бойлиги Делаваре Олий суди қарори билан тикланган 139 млрд долларлик акциялар натижасида 749 млрд долларга етди.

    'Покистон собиқ бош вазири ва унинг рафиқаси 17 йилга қамалди'ning rasmi

    Дунё 20.12.2025 18:08

    Покистон собиқ бош вазири ва унинг рафиқаси 17 йилга қамалди

    Улар давлат совғалари билан боғлиқ коррупция иши бўйича айбланмоқда.

    'Россия урушга 200 дан ортиқ ҳиндистонликни ёллагани айтилди'ning rasmi

    Дунё 19.12.2025 17:55

    Россия урушга 200 дан ортиқ ҳиндистонликни ёллагани айтилди

    Ҳиндистон ҳукумати маълумотига кўра, Украинага қарши жангларда камида 26 нафар Ҳиндистон фуқароси ҳалок бўлган, яна 7 нафари бедарак йўқолган.

    'Майамида Украина ва Россия делегациялари алоҳида музокаралар ўтказади'ning rasmi

    Дунё 19.12.2025 16:54

    Майамида Украина ва Россия делегациялари алоҳида музокаралар ўтказади

    Украина ва Россия вакиллари АҚШда урушни тўхтатиш масаласини муҳокама қилиш учун келади, аммо уч томонлама учрашув режалаштирилмаган.

    'Тўқаев Қозоғистоннинг ядровий қуролдан воз кечиш сабабини изоҳлади'ning rasmi

    Дунё 19.12.2025 16:06

    Тўқаев Қозоғистоннинг ядровий қуролдан воз кечиш сабабини изоҳлади

    Қозоғистон президенти ядровий арсеналдан воз кечиш заифлик эмас, балки тинчлик ва глобал хавфсизликка садоқат эканини таъкидлади.

    'Кам таъминланган оилаларга декабрь ойи учун нафақа ва моддий ёрдам пуллари молиялаштирилди'ning rasmi

    Дунё 19.12.2025 08:01

    Кам таъминланган оилаларга декабрь ойи учун нафақа ва моддий ёрдам пуллари молиялаштирилди

    Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан 2025 йил декабрь ойи учун 573,5 мингта кам таъминланган оилага 312,6 млрд сўм ажратилди.