АсосийЖамият

ССВ мактаб ва боғчаларда вирусли инфекциялар авж олгани ҳақидаги хабарларни рад этди

Ижтимоий тармоқлапда касалликнинг кенг тарқалгани оқибатда поликлиникалар эмланмаган бемор болалар билан тўлгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

'ССВ мактаб ва боғчаларда вирусли инфекциялар авж олгани ҳақидаги хабарларни рад этди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда мамлакатимиз бўйлаб ўткир респиратор вирусли инфекциялар авж олгани, айниқса, мактаб ва боғчаларда касаллик кенг тарқалгани, оқибатда поликлиникалар эмланмаган бемор болалар билан тўлгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Хўш, бу қанчалик асосли?

Ушбу саволга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Атабеков батафсил жавоб берди.

 — Аввало, шуни айтиш керакки, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган бу хабарлар ҳақиқатга зид, — дейди мутахассис. — Боиси айни пайтда юртимизда мавсумий респиратор касалликлар тарқалиши билан боғлиқ вазият барқарор ва хавотирланишга ҳеч қандай асос йўқ.

  Гап шундаки, ҳаво-томчи йўли орқали юқадиган ўткир респиратор вирусли инфекциялар мавсумий характерга эга бўлиб, уларнинг кўтарилиш даври куз-қиш ва қиш-баҳор ойларига тўғри келади. Бундан эса зинҳор хавотирга тушиш керак эмас.

 Мисол учун, бир неча кун аввал мамлакатимизда қиш мавсумига хос бўлмаган илиқ об-ҳаво кузатилди. Кеча эса, аксинча, ҳудудларда қор ёғиб ўтди. Албатта, ҳавонинг бундай тез-тез ўзгарувчанлиги боис аксарият инсонлар мавсумга мос кийинишга етарлича эътибор қаратмайди.

Қолаверса, бундай иқлим шароитида хонадонлар ва ёпиқ бино-иншоотларда ҳаво алмашинуви камайиши ҳисобига атмосферада вируслар концентрацияси ошиши кузатилади.

 Биламизки, респиратор хасталикларни келтириб чиқарадиган вирусларнинг турлари жуда кўп. Грипп, парагрипп, реновирус, аденовирус, ҳатто, коронавирус инфекциялари шулар жумласидан. Шу сабабли ҳозир кузатилаётган ўткир респиратор вирусли инфекцияларни табиий ҳолат, деб қабул қилиш зарур.

Ушбу турдаги касалликлар бир неча клиник белгилар билан намоён бўлади. Дастлаб бурун шиллиқ қаватида қичишиш, кейинчалик ҳид билиш қобилияти қисман пасайиши, аксириш, бурун оқиши кузатилади. 

Кейинчалик эса томоқда ачишиш, қуриш, оғриқ, овоз бўғилиши ва қуруқ йўтал пайдо бўлиши мумкин. Касалликдан тузалиш босқичида эса балғам кўчиши, хасталикнинг юмшаши, йўтал чоғида оғриқлар пасайиши сингари ҳолатлар қайд этилади.

 Бундай пайтда, энг аввало, эпидемиологик вазият барқарорлигини таъминлаш учун беморлар жамоат жойларига чиқишдан, одамлар билан мулоқотдан имкон қадар ўзларини чеклашлари, ижтимоий масофа сақлашлари лозим.

 Айниқса, вирусга чалинган одамлар ва уларнинг парвариши билан шуғулланаётган шахслар тиббий ниқобда бўлишлари тавсия этилади. Хасталик белгилари кузатилган юртдошларимиз эса шифокор тавсияси асосида даво муолажаларини бошлашлари мақсадга мувофиқ.

Қолаверса, ҳар бир одам иммунитет мустаҳкамлигини таъминлаш учун мева-сабзавотлар, турли кўкатлар ва қайнатмалар истеъмол қилиши ҳамда мавсумга мос кийиниши лозим.

- Шундай экан, юртдошларимиздан ушбу оддий тавсияларга риоя қилган ҳолда мавсумий респиратор касалликлар тарқалишининг олдини олишга эътиборли бўлишларини сўраб қоламиз, - дейилади раддияда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Кечаги “Эртак” тез тугаб қолди. Биз эса сизга хотиралар олиб қўйгандик.'ning rasmi

    Жамият 27.02.2025 22:54

    Кечаги “Эртак” тез тугаб қолди. Биз эса сизга хотиралар олиб қўйгандик.

    Табиат баҳорни кутаётган бир пайтда қиш яна бир бор ўз сўзини айтди.

    'Дунёвийлик даҳрийлик эмас, динийлик дунёвийликка зид келмайди - Муфтий'ning rasmi

    Жамият 27.02.2025 21:26

    Дунёвийлик даҳрийлик эмас, динийлик дунёвийликка зид келмайди - Муфтий

    Дин ишлари бўйича қўмита ҳузуридаги Конфессиялар ишлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида 16 та диний конфессия вакиллари иштирок этди.

    'Март ойи биринчи ўн кунлиги бироз совуқ бўлади'ning rasmi

    Жамият 27.02.2025 21:03

    Март ойи биринчи ўн кунлиги бироз совуқ бўлади

    Ўзгидромет март ойи учун тахминий об—ҳаво прогнозини тақдим этди.

    'Диний соҳадаги давлат сиёсатининг асосий вазифалари белгиланди'ning rasmi

    Жамият 27.02.2025 20:29

    Диний соҳадаги давлат сиёсатининг асосий вазифалари белгиланди

    Давлат сиёсатининг асосий вазифалари нималарни назарда тутади?

    'Муборак Рамазон ойининг бошланиш санаси эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият 27.02.2025 19:38

    Муборак Рамазон ойининг бошланиш санаси эълон қилинди

    Бу ҳақда Президент Қарори имзоланди.

    'Ўзбекистонликларнинг 94 фоизи бугунги ислоҳотларни қўллашини билдирган'ning rasmi

    Жамият 27.02.2025 16:59

    Ўзбекистонликларнинг 94 фоизи бугунги ислоҳотларни қўллашини билдирган

    2025 йилда 1500 га яқин уй хўжаликлари билан ўтказилган сўров натижаларига кўра, 88 фоиз хўжаликлар ижобий хулоса берган.