АсосийЖамият

Муборак Рамазон ойининг бошланиш санаси эълон қилинди

Бу ҳақда Президент Қарори имзоланди.

'Муборак Рамазон ойининг бошланиш санаси эълон қилинди'ning rasmi

Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида Пезидент қарори имзоланди.

Унга кўра 2025 йилда муборак Рамазон ойининг бошланиши 1 март куни деб эълон қилинди.

 Рамазон ойини миллий анъана ва қадриятларга мос тарзда ўтказишга доир чора-тадбирлар амалга оширилиши белгиланди.

Ушбу фазилатли ойда “Рамазон – саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи” ғояси асосида этиёжмандлар ҳамда илм-маърифат йўлида изланаётган ёшларга ёрдам бериш бўйича ташаббуслар қўллаб-қувватланиши белгиланди.

 Рамазон ойи билан боғлиқ тадбирларда меъёрга амал қилиш ва исрофгарчиликка йўл қўймасликка алоҳида эътибор бериш топширилди.

    Бошқа янгиликлар