АсосийЖамият

Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ва қор ёғади

Ҳарорат жанубда 3-8° илиқ, шимолда 0-5° атрофида бўлади.

'Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ва қор ёғади'ning rasmi

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида қор ёғади. Бухоро, Навоий вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3-8° илиқ, шимолда 0-5° илиқ бўлади.

Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди.  Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 6-8° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қор ёғади. Туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3° совуқ-2° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар