АсосийЖамият

Ўзбекистонда аҳолининг 66,4 фоизи даромадлари ўсишини кутмоқда

2024 йилнинг IV чорагида аҳолининг истеъмол кайфиятида ижобий томонга ўзгариш кузатилган.

'Ўзбекистонда аҳолининг 66,4 фоизи даромадлари ўсишини кутмоқда'ning rasmi

Марказий банк томонидан 2025 йил февраль ойи учун "Истеъмол кайфияти шарҳи" тайёрланди.

2025 йилнинг февраль ойида ўтказилган сўровларда 2 700 га яқин аҳоли қатнашди.

Натижаларга кўра, 66,4 фоиз ўзбекистонликлар келгуси 12 ойда даромадларининг ўсишини кутаётганлигини билдирган. Қолган 23,3 фоиз респондентлар эса ўз даромадларининг ўзгаришсиз қолишини хоҳлаётганлигини маълум қилган. Шунингдек, 10,2 фоиз одам даромадларнинг пасайишини кутаётган бўлса, 77 фоиз одам эса, харажатлар ошишини билдирган. Уларнинг кўпчилиги асосан тураржой ва таълимга катта пул сарфлашини таъкидлаган.

ОАВ ва ахборот технологиялари компаниялари ходимларининг 37 фоиз даромадлари камайиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Бундан ташқари, респондентларнинг 57 фоизи 12 ой ичида кредит қарзларини оширишни режалаштирган.

    Бошқа янгиликлар