АсосийЖамият

Газ бўйича базавий лимитни пасайтириш амалиёти кечиктирилди

Лимит амалдаги 500 кубометрдан 100 кубометрга туширилиши керак эди. Аммо бу жараён апрелгача қолдирилди.

'Газ бўйича базавий лимитни пасайтириш амалиёти кечиктирилди'ning rasmi

Табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган базавий меъёр 1 апрелга қадар узайтирилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

1 март санасидан эътиборан мамлакатда иситиш мавсумида табиий газ учун жорий қилинган 500 кубометрлик базавий меъёр 100 кубометрга туширилиши белгиланган эди.

Бироқ март ойида ҳаво ҳароратининг паст бўлиши, ҳатто айрим кунлари кечаси ва кундузи ҳарорат 0°С даражадан тушиб, одатдагидан кўра совуқроқ келиши кутилаётгани, қолаверса, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида ушбу амалиёт кечиктирилган.

"Давлат раҳбарининг топшириғига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан иситиш мавсуми учун белгиланган 500 кубометр базавий меъёр 2025-йилнинг 1 апрелигача узайтирилди", дейилади вазирлик хабарида.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Россияда ўзбекистонлик тадбиркорлар учун янги бозор очилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:45

    Россияда ўзбекистонлик тадбиркорлар учун янги бозор очилди

    Умумий майдони салкам 130 минг кв. метрга тенг савдо бозорида 30 га яқин музлатгич, вақтинчалик сақлаш омборлари, реф-контейнерлар, тадбиркорлар учун меҳмонхона ва ошхона мавжуд.

    'Иқтисодиётда хусусий секторнинг роли янада оширилади — Президент Фармони'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:26

    Иқтисодиётда хусусий секторнинг роли янада оширилади — Президент Фармони

    1 апрелдан эксклюзив ҳуқуқ хўжалик юритувчи субъектларга 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилмоқда.

    'Бугун Ўзбекистон бўйлаб вақти-вақти билан қор ёғади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:15

    Бугун Ўзбекистон бўйлаб вақти-вақти билан қор ёғади

    Ҳарорат 5 даража совуққача пасаяди.

    'Тошкент аҳолисидан зарурат бўлмаса, шахсий автомобилда кўчага чақмаслик сўралмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:33

    Тошкент аҳолисидан зарурат бўлмаса, шахсий автомобилда кўчага чақмаслик сўралмоқда

    Об-ҳавонинг кескин ўзгариши сабаб автобус йўналишларидаги қатнов ва оралиқ интервал вақтларининг белгиланган вақтлардан ортиши ҳолатлари юзага келиши мумкин.

    'Макка шаҳрида инсульт бўлган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди'ning rasmi

    Жамият 02.03.2025 20:03

    Макка шаҳрида инсульт бўлган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Юртдошимиз Умра амалларини адо этиш мақсадида Саудия Арабистонига борганда ушбу касалликка чалинган.

    'Ургутга темирйўл линияси тортилади'ning rasmi

    Жамият 02.03.2025 14:07

    Ургутга темирйўл линияси тортилади

    Қурилиш ишлари бошланди.