Ўзбекистон Бош консулхонаси саъй-ҳаракатлари билан Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида инсульт касаллигини бошидан ўтказган юртдошимиз Б. М. Ўзбекистонга қайтарилди.
Бош консулхона маълумотига кўра, умра амалларини адо этиш мақсадида Саудия Арабистонига борган юртдошимиз инсультга чалингани сабабли "Кинг Абдулазиз Ҳоспитал" касалхонасига даволаш мақсадида ётқизилган.
Бош консулхона қилинган мурожаат асосида беморнинг Ўзбекистонга қайтиши билан боғлиқ барча ҳужжатларини расмийлаштиришда амалий ёрдам кўрсатди.
Ҳамюртимиз 27 февраль Ўзбекистонга қайтиб келди ва у даволанишни Тошкентда давом эттирмоқда.