"Тошшаҳархизмат" аҳолига мурожаат билан чиқди. Унга кўра, об-ҳавонинг кескин ўзгаргани, қор ёғиши ва автомобил йўлларида музламалар ҳосил бўлгани сабабли, барча ҳайдовчилардан транспорт воситасини бошқариш пайтида мураккаб об-ҳаво шароитини ҳисобга олишларини, зарурат бўлмаганда шахсий автомобилларида, айниқса қишга мўлжалланган шиналарга эга бўлмаган транспорт воситаларида ҳаракатланмасликни, тезлик талабларига қатъий амал қилишларини, пиёдалардан йўлни кесиб ўтишда ўта ҳушёр бўлишларини ва тирбандликларни олдини олиш мақсадида жамоат транспортларидан фойдаланишлари сўралмоқда.
Шу билан бирга, ноқулай об-ҳаво шароитида автотранспорт воситаларининг кўча-йўлларда ҳаракатланишида ноқулайликлар юзага келиши сабабли, айрим автобус йўналишларидаги қатнов ва оралиқ интервал вақтларининг белгиланган вақтлардан ортиши ҳолатлари юзага келиши мумкинлигини маълум қиламиз.
Ўзингиз ва атрофдагиларнинг саломатлигини ўйлаган ҳолда йўл-ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишингизни сўраймиз!