АсосийЖамият

АҚШдан Коста Рикага юборилаётган яна 10 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилмоқда

Фуқаролар жорий хафта давомида Нью-Йорк – Тошкент йўналиши бўйича Ўзбекистонга етиб келади.

'АҚШдан  Коста Рикага юборилаётган яна 10 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилмоқда'ning rasmi

АҚШдан Коста Рикага юборилиши режалаштирилган, лекин Ватанга қайтиш ниятида бўлган яна 10 нафар Ўзбекистон фуқароси ватанга қатйрилади. Бу ҳақда ТИВ матбуот котиби хабар қилди. 

Маълум қилинишича, фуқаролар мазкур хафта давомида Нью-Йорк – Тошкент йўналиши бўйича Ўзбекистонга етиб келади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШда Марказий осиёлик фуқаролар Коста Рикага депортация қилинаётгани айтилган эди. Ўзбекистон ТИВ ўз фуқароларини ватанга қатариш бўйича чора- тадбирлар олиб борилаётганини билдириб, 24 февраль куни 7 нафар Ўзбекистон фуқаросини ватанга қайтарган эди. 

    Бошқа янгиликлар