АсосийЖамият

Бўстонлиққа олиб борувчи айрим йўллар ёпилади

Ҳудудда 2 кун давомида “Велоспорт-шоссе” бўйича спорт мусобақалари ўтказилади.

'Бўстонлиққа олиб борувчи айрим йўллар ёпилади'ning rasmi

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига элтувчи айрим йўллар вақтинча ёпилади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ хабар қилди. 

Маълум қилинишича, бугун, 4 март куни “Велоспорт-шоссе” бўйича спорт мусобақалари ўтказилиши муносабати билан, соат 10:00 дан 14:00 га қадар “Бектемир– Чорбоғ” автомобил йўлининг 20 км масофаси (Чирчиқ шаҳрига кириш платина ҳудудидан, Оқсоқота МФЙ гача);

5 март куни соат 10:00 дан 14:00 га қадар (Чирчиқ шаҳрига кириш платина ҳудудидан, Ғалабасой МФЙ гача) автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади.

Ҳаракат иштирокчиларига шу вақтлар оралиғида айланма йўллардан фойдаланишлари тавсия этилади.

    Бошқа янгиликлар