Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртадаги товар айирбошлаш ҳажмини ошириш мақсадида 4 та қўшимча савдо йўлаклари очилиши режалаштирилмоқда, деб хабар қиляпти "Дунё" АА .
"Kazinform"халқаро ахборот агентлиги маълумотига кўра, Жетису вилояти тадбиркорлари билан учрашган Ўзбекистон элчиси Бахтиёр Ибрагимов мазкур ташаббуснинг амалга оширилиши ҳақида гапирди.
Бундан ташқари, дипломатик миссия раҳбари Ўзбекистоннинг иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларини тавсифлаб берди. Хусусан, Тошкент давлат чегараларидаги назорат-ўтказиш пунктлари таъмирланмоқда. Унинг сўзларига кўра, бу товар айирбошлаш ҳажмининг ошишига бевосита хизмат қилади.
"Kazinform" ХАА, шунингдек, ўтган йили Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 4,2 миллиард доллардан ошганини урғулаган.