Газ қувуридаги сизиб чиқишни баратараф этиш ишлари сабаб қуйидаги ҳудудларда 5-март соат 12:00 дан 6-март соат 8:00 гача газ ўчирилади.
Яшнобод туманида: "Обишер" МФЙдаги 16 та кўп қаватли уй ва 370 та ерли хонадон; "Ассалом соҳил"даги 20 та кўп қаватли уй; "М. Ашрафий" МФЙдаги 120 та ерли хонадон.
Миробод туманида: "Қорасув" МФЙдаги 38 та кўп қаватли уй, "Тонг юлдузи" МФЙдаги 14 та кўп қаватли уй ва 125 та ерли хонадон.
Шунингдек, Миробод туманидаги "Олтинкўл", "Фурқат" ва "Янги замон" МФЙларда босим пасайиши эҳтимоли мавжуд.