АсосийСиёсат

Президент: Хизмат транспортида юришни кескин қисқартириб, миллий автомобиль ва мебелга ўтиш зарур

Шунингдек, президент Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ҳисоб палатасига тўғридан-тўғри давлат харидларини 2 карра қисқартиришга топшириқ берди.

'Президент: Хизмат транспортида юришни кескин қисқартириб, миллий автомобиль ва мебелга ўтиш зарур'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев хизмат транспортида юришни кескин қисқартириб, миллий автомобиль ва миллий мебелга ўтиш зарурлигини қайд этди. Бу ҳақда давлат раҳбари Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг 5 март куни бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилиши гапирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари йиғилишда манфаатлар тўқнашуви, қиммат нархда товар сотиб олиш ёки хизмат кўрсатиш асосан давлат харидларида кузатилаётганини айтди.

"Умуман, тўғридан-тўғри сотиб олса бўладиган 50 дан ортиқ товар ва хизмат турлари бор. Лекин бирорта раҳбар буни рўйхатдан чиқарайлик, ҳамма танлов қилиб олсин, нарх арзон бўлади, деган таклифни билдирмади", — деди у.

Президент Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ҳисоб палатасига парламентнинг бюджетга масъул қўмиталари билан биргаликда тўғридан-тўғри харидларни 2 карра қисқартириш топшириғини берди. Шунингдек, масъулларга йил якунигача сунъий интеллект ёрдамида давлат харидларида қонунга зид ҳолатларни аниқлаш ва олдини олиш бўйича электрон тизимни ишга тушириш вазифаси қўйилди.

Таъкидланишича, бу борада Эксперт комиссияси тузилади, бу комиссия илғор тажриба асосида давлат харидларида товарларнинг ўртача бозор нархлари кўриниб турадиган электрон платформа яратиб, ундаги маълумот янгиланиб турадиган тизим қилади.

"Бунда давлат харидларида сотиб олинадиган товар ва хизматлар нархи ўртача бозор нархидан кўпи билан 20 фоиздан ошмаслиги шарт. Ушбу талабни бузганлик учун қонун билан жавобгарлик ва жарималар жорий қилинади", — деди Шавкат Мирзиёев.

Президент, шунингдек, бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига олинаётган товарларни ҳам тартибга солиш вақти келганини таъкидлади. У бюджет ва бюджетдан ташқари маблағ ҳисобидан асосий воситаларни харид қилиш бўйича талаблар кучайтирилишини айтди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев 6 та давлатдан янги тайинланган элчилардан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 16:59

    Шавкат Мирзиёев 6 та давлатдан янги тайинланган элчилардан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди

    Давлатимиз раҳбари дипломатик ваколатхоналар раҳбарларини Янги Ўзбекистондаги шарафли миссияси бошлангани билан самимий табриклади.

    'Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги савдо ҳажми 1 миллиард долларга етказилади'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 08:05

    Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги савдо ҳажми 1 миллиард долларга етказилади

    Икки мамлакат Бош вазирлари бошчилигида ҳукуматлар делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди.

    '“Коррупцияни енгиш учун биринчи навбатда унинг ортиқча ҳашамат ва дабдаба деган “ўқ илдизларини” қуритишимиз шарт”'ning rasmi

    Сиёсат 05.03.2025 15:26

    “Коррупцияни енгиш учун биринчи навбатда унинг ортиқча ҳашамат ва дабдаба деган “ўқ илдизларини” қуритишимиз шарт”

    Президент коррупцияга “жамият танасидаги саратон” сифатида қараш кераклигини айтди.

    '“Жавобгарлик ҳам қаттиқ бўлади”'ning rasmi

    Сиёсат 05.03.2025 13:48

    “Жавобгарлик ҳам қаттиқ бўлади”

    Президент барча раҳбарларни судлар фаолиятига аралашишдан қатъий огоҳлантирди.

    '"Бундан буён секторлар фаолияти билан прокурор, ички ишлар ва солиқ шуғулланмайди"'ning rasmi

    Сиёсат 05.03.2025 12:08

    "Бундан буён секторлар фаолияти билан прокурор, ички ишлар ва солиқ шуғулланмайди"

    Уларнинг ўрнига эндиликда Бош вазир ўринбосарлари ўзига тегишли соҳалар билан ўз кучи ва тизими билан шуғулланиши белгиланди.

    'Президент Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятидан мутлақо норозилигини айтди'ning rasmi

    Сиёсат 05.03.2025 11:30

    Президент Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятидан мутлақо норозилигини айтди

    Агентлик раҳбарияти коррупция ҳолати энг кўп бўлган туман соғлиқни сақлаш, бандлик бўлими ёки банк филиалига бориб, ҳолатни ўрганмагани, янги замонавий тизим бўйича таклиф бермагани кўрсатиб ўтилди.