АсосийЖамият

Бугун Ўзбекистонда қуёшли илиқ кун бўлади

Фақат учта ҳудудда кечга томон ёмғир ёғиши мумкин.

'Бугун Ўзбекистонда қуёшли илиқ кун бўлади'ning rasmi

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва Навоий вилояти чўл ҳудудларида кечга томон баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Тошкент вилоятида кечқурун айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 12-17° илиқ, шимолда 5-10° илиқ бўлади.

Пойтахтда кундузи ёғингарчилик кутилмайди, кечқурун бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 15-17° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.  Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5-10° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар