АсосийЖамият

Фуқаро мурожаати сабаб "Wizzair” Ўзбекистондаги рейсларида ўзбек тилида хизмат кўрсатадиган бўлди

Рақобат қўмитаси Р.Кушербаевнинг “Самарқанд-Абу-Даби” йўналишида шундай муаммога дуч келгани юзасидан қолдирган мурожаатини кўриб чиқди.

'Фуқаро мурожаати сабаб "Wizzair” Ўзбекистондаги рейсларида ўзбек тилида хизмат кўрсатадиган бўлди'ning rasmi

 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Р.Кушербаевнинг “Самарқанд-Абу-Даби” йўналиши билан “Wizzair” авиакомпанияси томонидан кўрсатилган хизматлардан фойдаланганда айнан шундай муаммога дуч келгани юзасидан қолдирган мурожаатини кўриб чиқди. Бу ҳақда Қўмита матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Рақобат қўмитасининг олиб борган ўрганишларида мурожаатчининг учиш даврида авиакомпаниянинг экипаж аъзолари томонидан хорижий тилда хавфсизлик қоидалари ҳақида маълумот берилгани, бу қоидаларни ўзбек ва рус тилларида тушунтириб беришлари сўралганида ходим томонидан унга нисбатан қўпол муомалада бўлинган, бортни тарк этишни талаб қилинган ва шу тарзда фуқаро мазкур рейсда Абу-Дабига етиб боргани маълум бўлди.

Қўмита томонидан Транспорт вазирлигига ўрганишлар юзасидан сўров хати юборилди. Натижада ўзбошимчалик билан хатти-ҳаракатларни амалга оширган мазкур авиакомпания ходимларига нисбатан чора кўрилди. Йўл қўйилган қонунбузилишда юзага келган камчилик ва хатоларни бартараф этиш мақсадида экипаж аъзоларига парвозлар хавфсизлигини таъминлаш, муомала маданияти, ҳар бир мамлакатнинг парвозга алоқадор қонунлари ва тартиб-таомиллари ҳамда авиайўловчиларни ҳурмат қилиш бўйича тренинг курслари йўлга қўйилди. 

Шунингдек, авиакомпания 2025 йилда Ўзбекистонга хизмат кўрсатувчи ҳар бир ҳаво кемасида борт кузатувчи ва хизмат кўрсатувчи персоналлар ўзбек тилида фаолият юритишини йўлга қўйилиши таъминланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Беш йиллик жиноят фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:24

    Беш йиллик жиноят фош этилди

    Сўнгги беш йил давомида моддий қийналган аёл-қизларни алдаб, Туркияга фоҳишалик қилиш учун жўнатиб келган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди.

    'Президент Ўзбекистон халқига мурожаатнома тақдим этади'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:08

    Президент Ўзбекистон халқига мурожаатнома тақдим этади

    Бугун, 26 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига анъанавий мурожаатнома билан чиқади.

    'АҚШ Нигериядаги ИШИД нишонларига зарба берди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:32

    АҚШ Нигериядаги ИШИД нишонларига зарба берди

    Зарба Нигерия ҳукуматининг илтимосига биноан амалга оширилган.

    'Доғистонлик ММА жангчиси 20 ёшли қизни калтаклашда гумонланмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:07

    Доғистонлик ММА жангчиси 20 ёшли қизни калтаклашда гумонланмоқда

    Доғистонлик ММА жангчисига нисбатан таниш бўлган 20 ёшли қизни шафқатсизларча калтаклаш ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

    'Акмал Шукуров иши бўйича қарор чиқарган судья лавозимидан озод этилди'ning rasmi

    Жамият 25.12.2025 19:58

    Акмал Шукуров иши бўйича қарор чиқарган судья лавозимидан озод этилди

    Акмал Шукуров иши бўйича жазони енгиллаштирган судья Мирзажонов Муроджон Қодирович судьялик ваколатларидан муддатидан олдин озод этилди.

    'Нажмиддин Қосимхўжаев Президент совғаси билан тақдирланди'ning rasmi

    Жамият 25.12.2025 19:29

    Нажмиддин Қосимхўжаев Президент совғаси билан тақдирланди

    Таэквондо WT бўйича жаҳон чемпиони Нажмиддин Қосимхўжаевга президент совғаси сифатида автомобиль топширилди.