АсосийДунё

АҚШ маъмурияти илк марта ҲАМАС билан махфий мулоқот қила бошлади

Доҳада Трампнинг гаровга олиш масалалари бўйича махсус вакили Aдам Бейлер ва ҲAМAС вакиллари ўртасида учрашувлар ўтказилган.

'АҚШ маъмурияти илк марта ҲАМАС билан махфий мулоқот қила бошлади'ning rasmi

AҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти ҲAМAС ҳаракати билан бевосита алоқага киришиб, америкалик гаровга олинганларни озод қилиш ва Ғазо секторида кенг миқёсли ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда AXIOS портали ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Маълум қилинишича, Доҳада Трампнинг гаровга олиш масалалари бўйича махсус вакили Aдам Бейлер ва ҲAМAС вакиллари ўртасида учрашувлар ўтказилган.

Шунингдек, AҚШ 1997 йилдан буён террорчи ташкилот сифатида тан олган ҲAМAС билан илгари ҳеч қачон бундай музокаралар ўтказмагани таъкидланмоқда. AҚШ ҳукуматининг ҳаракатлари Ғазодаги гаровга олинган шахсларни озод қилиш ва Фаластин-Исроил ўртасида узоқ муддатли сулҳга эришишга йўналтирилган. Шунга қарамай, томонлар ҳозирча келишувга эриша олмаган.

AXIOS нашрининг манбалари маълумотига кўра, AҚШ президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф шу ҳафта Доҳада Қатар Бош вазири билан ўт очишни тўхтатиш масаласини муҳокама қилишни режалаштирган эди. Бироқ музокаралар натижасиз тугагани сабабли ушбу ташриф 4 март куни бекор қилинган.

Январ ойи ўрталарида Исроил ва ҲAМAС Миср, Қатар ва AҚШ воситачилигида Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришган эди. Ушбу келишув 19 январдан кучга кирган бўлиб, унинг биринчи босқичи 1 март куни якунланди.

Биринчи босқич доирасида барча исроиллик гаровга олинган шахслар ва ҳалок бўлганларнинг жасадлари ватанларига қайтарилган. Бунинг эвазига Исроил 1500 дан ортиқ фаластинлик маҳбусни озод қилган, уларнинг бир қисми эса Фаластин ҳудудидан чиқариб юборилган.

Шунингдек, 2 март куни Исроил Ғазога инсонпарварлик ёрдамини тўхтатган. Ушбу қарор ҲAМAСнинг Уиткофф томонидан таклиф қилинган сулҳ шартларини қабул қилишдан бош тортгани билан изоҳланган.

                                            Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Россия Украинага яна дронлар билан ҳужум қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:22

    Россия Украинага яна дронлар билан ҳужум қилди

    Билдирилишича, Россия томонидан мамлакатга 150 дрон ва 70 артиллерия ҳужуми амалга оширилган.

    'Трамп Зеленскийга 30 кунлик ўт очишни тўхтатиш режимини таклиф қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:25

    Трамп Зеленскийга 30 кунлик ўт очишни тўхтатиш режимини таклиф қилди

    Бу ҳақида Қўшма Штатлар етакчиси Украина раҳбари билан бўлиб ўтган телефон орқали суҳбатда айтган.

    'EИ АҚШ автомобиль ва самолётларига бож солиши мумкин'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:09

    EИ АҚШ автомобиль ва самолётларига бож солиши мумкин

    Божларнинг қиймати 95 миллиард еврога тенг бўлиши айтилмоқда.

    '1,5 мингдан зиёд россиялик Москвага учолмай қолди: Туркия рейслари бекор қилинди'ning rasmi

    Дунё 08.05.2025 20:53

    1,5 мингдан зиёд россиялик Москвага учолмай қолди: Туркия рейслари бекор қилинди

    Москва шаҳар мэри Сергей Собянин шаҳарга яқинлашган камида 14 та дрон уриб туширилганини маълум қилди.

    'Европа Иттифоқи Украинага Россия активларидан 1 миллиард евро ажратди'ning rasmi

    Дунё 08.05.2025 20:10

    Европа Иттифоқи Украинага Россия активларидан 1 миллиард евро ажратди

    Ушбу ёрдам пакети иқтисодий барқарорликни таъминлаш учун сарфланади.

    'Ҳиндистонда вертолёт қулаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 08.05.2025 13:08

    Ҳиндистонда вертолёт қулаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

    Шахсий мақсадларда фойдаланилган етти ўриндиқли вертолёт Ганготри томон йўл олган бўлган.