АсосийДунё

Россия Украинанинг Кривой Рог шаҳридаги меҳмонхонага ракета зарбаси йўллади

Оқибатда 2 киши ҳалок бўлди.

'Россия Украинанинг Кривой Рог шаҳридаги меҳмонхонага ракета зарбаси йўллади'ning rasmi

Кеча, 5 март куни Россия армияси Украинанинг Кривой Рог шаҳридаги меҳмонхонага ракета зарбаси йўллади. Оқибатда 2 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати хабар берди.

“Ёнғин содир бўлди. Фуқаролик инфратузилмаси шикастланди. Эҳтимол, вайроналар остида одамлар бўлиши мумкин. Оқибатлар бўйича маълумотларни аниқлаштиряпмиз”, деб ёзди Днепропетровск вилояти маъмурияти раҳбари Сергей Лисак ўзининг Telegram-каналида.

Украина Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати маълумотларига кўра, ракета беш қаватли меҳмонхонага келиб тушган. Оқибатда 2 киши ҳалок бўлган, 29 киши жароҳатланган. Улар орасида бир бола ҳам бор. Жуда оғир аҳволда бўлган 20 киши шифохонага ётқизилган.

“Уларга барча зарурий тиббий ёрдам кўрсатилмоқда”, деди Лисак.

Маълумотларга кўра, 18 кишини қутқаришнинг уддасидан чиқилган, бироқ вайроналар остида ҳали ҳам одамлар бўлиши мумкин. Ҳужумдан бироз олдин Украина ҳаво кучлари Россия томонидан баллистик қурол қўлланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган, шунингдек, “Кривой Рог устида юқори тезликда ҳаракатланаётган нишон” кузатилаётгани эълон қилинган. Кейинчалик Украина ҳарбийлари Днепропетровск, Донецк, Сум, Харьков ва Чернигов вилоятларида Россия дронлари ва бошқарилувчи авиабомбалари ҳужум хавфи мавжудлиги ҳақида хабар берган.

“Военный осведомитель” маълумотларига кўра, Кривой Рогдаги меҳмонхонага “Искандер” ракетаси билан зарба берилган. “Военкоры Русской весны” эса Россия мунтазам равишда шаҳардаги меҳмонхоналарни нишонга олаётганини таъкидлаган. Канал муаллифининг сўзларига кўра, бу меҳмонхоналар “Украина қуролли кучларининг жойлашиш масканларига айлантирилаётгани” сабабли содир бўлмоқда. Бироқ бу иддаони тасдиқловчи далиллар келтирилмаган. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Хитойда 125 миллион йил аввал яшаган гигант чаён топилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 21:24

    Хитойда 125 миллион йил аввал яшаган гигант чаён топилди

    Бу тур илгари ҳеч қачон учрамаган бўлиб, тадқиқотчилар уни "Жеҳолиа лонгченги" деб номлади.

    'Трамп маъмурияти Зеленскийнинг мухолифлари билан яширин музокаралар бошлаган'ning rasmi

    Дунё Бугун 18:24

    Трамп маъмурияти Зеленскийнинг мухолифлари билан яширин музокаралар бошлаган

    АҚШ президенти жамоаси вакиллари Юлия Тимошенко ва Петро Порошенко партияси аъзолари билан мулоқот уюштирган.

    'Исроилликларнинг аксарияти Нетаняҳунинг истеъфога чиқишини хоҳлаяпти'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:29

    Исроилликларнинг аксарияти Нетаняҳунинг истеъфога чиқишини хоҳлаяпти

    18 ёшдан ошган 500 нафар Исроил фуқароси ўртасида ижтимоий сўров ўтказилган.

    'АҚШ маъмурияти илк марта ҲАМАС билан махфий мулоқот қила бошлади'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:21

    АҚШ маъмурияти илк марта ҲАМАС билан махфий мулоқот қила бошлади

    Доҳада Трампнинг гаровга олиш масалалари бўйича махсус вакили Aдам Бейлер ва ҲAМAС вакиллари ўртасида учрашувлар ўтказилган.

    'Жанубий Кореяда ҳарбий самолёт 8 та бомбани тинч аҳоли ҳудудига ташлаб юборди'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:00

    Жанубий Кореяда ҳарбий самолёт 8 та бомбани тинч аҳоли ҳудудига ташлаб юборди

    Оқибатда етти киши жароҳатланган, тўрт нафарининг аҳволи оғир.

    'Келгуси 25 йилда 2,5 миллиард нафарга яқин ёшлар эшитиш қобилиятини йўқотиши мумкин — ЖССТ'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:56

    Келгуси 25 йилда 2,5 миллиард нафарга яқин ёшлар эшитиш қобилиятини йўқотиши мумкин — ЖССТ

    Яна 700 миллион киши реабилитацияга муҳтож бўлиши прогноз қилиняпти.