АсосийДунё

Хитойда 125 миллион йил аввал яшаган гигант чаён топилди

Бу тур илгари ҳеч қачон учрамаган бўлиб, тадқиқотчилар уни "Жеҳолиа лонгченги" деб номлади.

'Хитойда 125 миллион йил аввал яшаган гигант чаён топилди'ning rasmi

Хитойда олимлар томонидан 125 миллион йил аввал яшаган ноёб чаённинг тошга айланган қолдиқлари топилди. Бу тур илгари ҳеч қачон учрамаган бўлиб, тадқиқотчилар уни "Жеҳолиа лонгченги" деб номлади. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди.

Топилган чаён ўзининг ғайриоддий йирик ҳажми билан ажралиб туради. Унинг узунлиги 10 сантиметр бўлиб, ўша даврда яшаган бошқа чаёнлардан анча каттароқ бўлган. Қиёслаш учун, ўша даврнинг кўпчилик чаёнлари бундан камида икки баравар кичик бўлган.

Тадқиқотчилар ушбу топилмани қадимги экотизимни тушуниш ва чаёнларнинг эволюциясини ўрганиш учун муҳим деб баҳоламоқда. Бу кашфиёт нафақат чаёнларнинг тарихий ривожланиши ҳақида янги маълумотлар беради, балки сайёрамизнинг узоқ ўтмишидаги ҳайвонот дунёси ҳақида ҳам қизиқарли сирларни очиб бериши мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Трамп маъмурияти Зеленскийнинг мухолифлари билан яширин музокаралар бошлаган'ning rasmi

    Дунё 06.03.2025 18:24

    Трамп маъмурияти Зеленскийнинг мухолифлари билан яширин музокаралар бошлаган

    АҚШ президенти жамоаси вакиллари Юлия Тимошенко ва Петро Порошенко партияси аъзолари билан мулоқот уюштирган.

    'Исроилликларнинг аксарияти Нетаняҳунинг истеъфога чиқишини хоҳлаяпти'ning rasmi

    Дунё 06.03.2025 15:29

    Исроилликларнинг аксарияти Нетаняҳунинг истеъфога чиқишини хоҳлаяпти

    18 ёшдан ошган 500 нафар Исроил фуқароси ўртасида ижтимоий сўров ўтказилган.

    'АҚШ маъмурияти илк марта ҲАМАС билан махфий мулоқот қила бошлади'ning rasmi

    Дунё 06.03.2025 13:21

    АҚШ маъмурияти илк марта ҲАМАС билан махфий мулоқот қила бошлади

    Доҳада Трампнинг гаровга олиш масалалари бўйича махсус вакили Aдам Бейлер ва ҲAМAС вакиллари ўртасида учрашувлар ўтказилган.

    'Жанубий Кореяда ҳарбий самолёт 8 та бомбани тинч аҳоли ҳудудига ташлаб юборди'ning rasmi

    Дунё 06.03.2025 13:00

    Жанубий Кореяда ҳарбий самолёт 8 та бомбани тинч аҳоли ҳудудига ташлаб юборди

    Оқибатда етти киши жароҳатланган, тўрт нафарининг аҳволи оғир.

    'Келгуси 25 йилда 2,5 миллиард нафарга яқин ёшлар эшитиш қобилиятини йўқотиши мумкин — ЖССТ'ning rasmi

    Дунё 06.03.2025 12:56

    Келгуси 25 йилда 2,5 миллиард нафарга яқин ёшлар эшитиш қобилиятини йўқотиши мумкин — ЖССТ

    Яна 700 миллион киши реабилитацияга муҳтож бўлиши прогноз қилиняпти.