АсосийЖамият

Бугун қатор ҳудудларда ёмғир ёғиб, қорга айланиши кутилмоқда

Республикада ҳарорат бироз пасаяди.

'Бугун қатор ҳудудларда ёмғир ёғиб, қорга айланиши кутилмоқда'ning rasmi

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи баъзи жойларда ёмғир ёғади, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг айрим жойларда қорга айланиши мумкин. Республика шимолида куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, Навоий, Жиззах вилоятларида айрим жойларда баъзида 25-30 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 7-12° илиқ бўлади.

Пойтахтимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, кечқурун қорга айланиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 7-9° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, айрим жойларда кучли бўлади, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 22-27 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3° совуқ- 2° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар