АсосийСпорт

Абдуқодир Ҳусанов Ҳоланд ва Гвардиолни ортда қолдириб, ойнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди

“Манчестер Сити” февраль ойининг энг яхши футболчиси номи учун сўровнома ўтказди.

'Абдуқодир Ҳусанов Ҳоланд ва Гвардиолни ортда қолдириб, ойнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди'ning rasmi

"Манчестер Сити" клуби матбуот хизмати февраль ойи якунларига кўра, ойнинг энг яхши футболчиси номи учун сўровнома ўтказди.

Маълум бўлишича, номзодлар рўйхатига Абдуқодир Ҳусанов ҳам киритилган ва ўзбекистонлик ҳимоячи «Сити»даги илк ойидаёқ жамоа ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд ва чап қанот ҳимоячиси Йошко Гвардиол билан ой лауреати соврини учун курашди.

Овоз бериш бир ҳафта давом этди ва овоз бериш якунларига кўра, Абдуқодир Ҳусанов – «Манчестер Сити»нинг феврал ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Унинг сўровномада ғолиб бўлишида ўзбекистонлик мухлислар ҳам фаол бўлган. 

Маълумот учун, сал аввал Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳам «Рома»даги 4 йиллик фаолияти давомида илк бор Рим клубининг феврал ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“PSJ” “Арсенал”ни яна мағлуб этди'ning rasmi

    Спорт Спорт08.05.2025 09:22

    “PSJ” “Арсенал”ни яна мағлуб этди

    Жамоа Чемпионлар Лигаси финалига йўл олди

    '"Бавария" яна Германия чемпиони бўлди'ning rasmi

    Спорт Спорт05.05.2025 09:03

    "Бавария" яна Германия чемпиони бўлди

    Мюнхеннинг “Бавария” клуби Германия чемпионлигини 34-бор қўлга киритди.

    'Абдуқодир Ҳусанов “Барселона”га ўтадими?'ning rasmi

    Спорт 02.05.2025 10:34

    Абдуқодир Ҳусанов “Барселона”га ўтадими?

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг “Барселона”га ижарага ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга жавоб берди.

    '“Goal” "Олтин топ" учун даъвогарлар рўйхатини очиқлади'ning rasmi

    Спорт 02.05.2025 08:48

    “Goal” "Олтин топ" учун даъвогарлар рўйхатини очиқлади

    “ПСЖ” ҳужумчиси Усмон Дембеле мукофотни қўлга киритиш учун энг асосий номзод сифатида кўрилмоқда.

    'Ўзбекистонлик дзюдочи Осиё чемпиони бўлди'ning rasmi

    Спорт 26.04.2025 20:53

    Ўзбекистонлик дзюдочи Осиё чемпиони бўлди

    Айни пайтда Бангкокда Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

    'Тошкентда бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги бошланади'ning rasmi

    Спорт 25.04.2025 11:43

    Тошкентда бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги бошланади

    Беллашувларда 26 мамлакатдан келган 100 нафардан ортиқ спортчи ўз маҳоратларини намойиш этади.