АсосийДунё

Сурияда Асад тарафдорлари Жўлоний ҳукуматига қарши намойиш бошлади

Қурбонлар бор, иккита шаҳарда комендантлик соати жорий этилди.

'Сурияда Асад тарафдорлари Жўлоний ҳукуматига қарши намойиш бошлади'ning rasmi

Сурияда янги ҳукумат сиёсатига қарши собиқ президент Башар Асад тарафдолари томонидан намойишлар бўлиб ўтмоқда.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, шаҳарда маҳаллий кучлар ва муваққат мамлакат президенти аш-Шаранинг ҳукумат кучлари ўртасида тўқнашувлар юз бермоқда.

Жўлоний ҳукумати Суриянинг Тартус шаҳрида режимга қарши намойишчиларга қарата ўт очди. Вазият кескинлашгани сабабли Латакия ва Тартусда комендантлик соати жорий этилган. 

Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда бошланган тўқнашувларда 16 киши ҳалок бўлган. 

    Бошқа янгиликлар