Ижтимоий тармоқларда ободонлаштиришда ишлайдиган онахоннинг мурожаати тарқалди. Унда аёл ташкиллаштирилган байрамда совға берилгани, кейин эса қайтариб олиниб, ўғрига чиқарилганини айтган. Ҳолат юзасидан Яшнобод туман ҳокимлиги маълумот берди.
Мазкур ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланиб, аёлнинг қўлидан совғаларни олиб қолган шахс бўйича тегишли чоралар кўрилади.
Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шаҳноза Султонова, Яшнобод тумани ҳокими Бахтиёр Рахманкулов ҳамда туман масъуллари мазкур ходиманинг хонадонига ташриф буюриб, уни байрам билан табриклаган ҳамда эсдалик совғаларини топширган.