АсосийЖамият

“Ўзга давлатда қамалишни истамасангиз, аэропортда бировнинг юкини олманг!”

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси огоҳлантириш билан чиқди.

'“Ўзга давлатда қамалишни истамасангиз, аэропортда бировнинг юкини олманг!”'ning rasmi

Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги авиақатновлар давомида айрим шахслар аэропортларда ўзгалардан ўз юкларини Ўзбекистонга етказиб беришни илтимос қилиши мумкин. Улар турли баҳоналар билан (масалан, оғир касал қариндоши борлиги ёки юкни жўнатиш имконияти йўқлиги) йўловчиларни ишонтиришга ҳаракат қилишади. Ушбу ҳолатлар юзасидан Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси огоҳлантириш билан чиқди. 

"Бундай ваъдаларга ишонманг ва бегона юкни ҳеч қандай ҳолатда қабул қилманг", дея таъкидлайди Консулхона. 

Қайд этилишича, ўтган йилларда бир неча Ўзбекистон фуқаролари айнан шундай вазиятларга тушиб қолган ва ноқонуний юкларни, жумладан наркотик моддалар ва сохта ҳужжатларни билмасдан олиб ўтганлари учун ҳибсга олинган:

2023 йил – Истанбул аэропортида 27 ёшли Ўзбекистон фуқароси номаълум шахснинг илтимосига биноан юкни олиб ўтишга рози бўлди. Бироқ, чегарада текширув вақтида юк ичидан катта миқдорда наркотик моддалар топилди. Натижада, у 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

2022 йил – Анталия шаҳридан Тошкентга қайтаётган яна бир фуқаро ўзига нотаниш кишининг юкини олиб ўтишга рози бўлди. Юк таркибида сохта паспорт ва ноқонуний ҳужжатлар борлиги аниқланиб, фуқаро бир неча йилга озодликдан маҳрум этилди.

"Бегона одамларнинг юкини ҳеч қандай ҳолатда қабул қилманг!

Ҳурматли фуқаролар! Сизнинг эҳтиёцизлигингиз ёки бегоналарга бўлган ишончингиз оғир жиноий оқибатларга олиб келиши мумкин. Шубҳали илтимосларга алданманг ва ўз хавфсизлигингизни ҳимоя қилинг!" - дейилади хабарда. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Россия қурол-яроғ экспорти бўйича етакчи учта давлат қаторига кирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:47

    Россия қурол-яроғ экспорти бўйича етакчи учта давлат қаторига кирди

    Россия экспорти камайиши сабабли Франциядан кейин учинчи ўринга тушиб қолган.

    '2026 йилда янги парранда зоти пайдо бўлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:28

    2026 йилда янги парранда зоти пайдо бўлади

    Йирик агропарранда кластери ташкил этиб, йилига 1 миллион тонна парранда гўшти ишлаб чиқариш режалаштирилган.

    'Самарқанддаги ошхонада ёнғин чиқди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:07

    Самарқанддаги ошхонада ёнғин чиқди

    Ёнғин оқибатида ошхона шифт қисми ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган.

    'Тошкентда маданий мерос объекти ёнида ноқонуний қурилиш тўхтатилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:05

    Тошкентда маданий мерос объекти ёнида ноқонуний қурилиш тўхтатилди

    Ўзбекистон амалий санъат музейига таҳдид солаётган қонунбузарликлар сабабли судга даъво аризаси киритилган.

    'Тошкентда ободонлаштиришда ишлайдиган онахонга байрамга совға берилиб, кейин қайтариб олинди'ning rasmi

    Жамият 09.03.2025 20:58