АсосийЖамият

Сурхондарёда она чақалоғини 62 млн сўмга сотмоқчи бўлди

Аёл 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

'Сурхондарёда она чақалоғини 62 млн сўмга сотмоқчи бўлди'ning rasmi

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида ўз боласини сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда «Миллар» дастурида маълум қилинди.

Хабар қилинишича, олти нафар фарзанднинг 36 ёшли онаси етти кунлик чақалоқни сотиш орқали пул ишлашга уринган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари аёл кишини 62 млн сўмни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олди.

Суд фуқарони Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми «а» банди (Ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган одам савдоси) билан айбдор деб топиб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.

    Бошқа янгиликлар