АсосийЖиноят

Бухоро ва Хоразм вилоятларида ноқонуний ҳолатлар аниқланди

Прокурорнинг катта ёрдамчиси 2500 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

'Бухоро ва Хоразм вилоятларида ноқонуний ҳолатлар аниқланди'ning rasmi

2024 йилнинг июнь ойида Жондор туманипрокуратураси томонидан пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалик раҳбарига нисбатан Жиноят Кодексининг167-моддаси 2-қисми “а” банди билан қўзғатилган жиноят иши 2024 йилнинг ноябрь ойида мазкур туман суди томонидан кўриб чиқилиб, судланувчига нисбатан ойлик маошининг 20 фоизини ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланади. Бу ҳақда darakchi.uz'га ҳуқуқ-тартибот идоралари хабар берди. 

Лекин, судланувчига оғирроқ жазо тури тайинланиши лозимлиги юзасидан вилоят прокуратураси томонидан суд ҳукмига нисбатан кассация протести киритилади.

Вазиятдан хабардор бўлган Жондор туманипрокурорининг катта ёрдамчиси фермер хўжалик раҳбарига нисбатан дастлабки инстанция томонидан чиқарилган ҳукмни судья орқали ўзгартиришсиз қолдириш эвазига 3 минг АҚШ доллари талаб қилиб, дастлаб 500 АҚШ доллариолади.

Аммо, у қолган 2500 АҚШ долларини Бухоро шаҳрида олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Прокуратура органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми в банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Урганч шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда эса, Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилояти бошқармаси Суриштирув ва маъмурий амалиёт шўъбаси катта суриштирувчиси ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, Шовот туманида яшовчи фуқарони ваколатли ҳамкасблари орқали МИБтизимига ишга киритиб қўйиш эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 1800 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми в банди ва 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Туркияда фоҳишаликка мажбурланган икки қиз Ўзбекистонга қайтарилди'ning rasmi

    Жиноят 06.03.2025 19:52

    Туркияда фоҳишаликка мажбурланган икки қиз Ўзбекистонга қайтарилди

    Эркакларга интим хизмат кўрсатишдан бош тортган қизлардан бири калтакланган ва унга руҳий ҳамда жисмоний тазйиқ ўтказилган.

    'Фарғонада кўча ўртасида эркакни пичоқлаган 18 ёшли йигит 11 йилга қамалди'ning rasmi

    Жиноят 05.03.2025 21:15

    Фарғонада кўча ўртасида эркакни пичоқлаган 18 ёшли йигит 11 йилга қамалди

    Жабрланувчининг орқа ва юз соҳасини пичоқлаб, ҳаёт учун хавфли бўлган тан жароҳати етказган.

    'ҚҚСни сунъий қайтариш орқали 24 млрд. ўмарган гуруҳ қўлга олинди'ning rasmi

    Жиноят 05.03.2025 10:08

    ҚҚСни сунъий қайтариш орқали 24 млрд. ўмарган гуруҳ қўлга олинди

    ДХХ томонидан солиқ, божхона, банк ходимлари ва ҳоким ўринбосари ҳамда тадбиркорлардан иборат уюшган жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди.

    'Бухорода танишини пичоқлаб ўлдирган эркак 23 йилга қамалди'ning rasmi

    Жиноят 03.03.2025 16:47

    Бухорода танишини пичоқлаб ўлдирган эркак 23 йилга қамалди

    Эркак оилавий келишмовчилик сабаб марҳум йигитнинг онасини ҳам пичоқлаган.

    'Тошкент вилоятида ука ўз опасини пичоқлаб, ўлдирди'ning rasmi

    Жиноят 27.02.2025 13:27

    Тошкент вилоятида ука ўз опасини пичоқлаб, ўлдирди

    Марҳуманинг мурдасини укаси 1 неча кун гиламга ўраб, уйида сақлаган.

    'Интерпол қидирувидаги шахс Мисрдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди'ning rasmi

    Жиноят 17.02.2025 21:52

    Интерпол қидирувидаги шахс Мисрдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

    У ўғирлик ва катта миқдорда товламачилик жиноятларини содир этганликда айбланган.