АсосийЖамият

Шаҳрисабз аэропорти вақтинча ёпилади

Аэропортда таъмирлаш ишлари олиб борилади.

'Шаҳрисабз аэропорти вақтинча ёпилади'ning rasmi

2025 йил 13 март куни 05:00 дан 2025 йил 25 март 05:00 гача Шаҳрисабз аэропорти учиш-қўниш йўлагида капитал таъмирлаш ишлари бошланиши муносабати билан ўз фаолиятини вақтинча тўхтатади.

Учиш-қўниш йўлагининг узоқ муддат - 1983 йилдан бери ишлатилиши муносабати билан ҳамда ҳаво кемаларининг қўниши ва учиши хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кенг капитал қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилади. Хусусан, 1554 м узунликдаги учиш-қўниш йўлаги юзасини алмаштириш ва мустаҳкамлаш режалаштирилган. Шунингдек, юриш йўлагининг устки қатлами ҳам таъмирланади. Танлов натижаларига кўра, қурилиш-таъмирлаш ишларини “Фаргона йўллардан мунтазам фойдаланиш корхонаси” олиб боради.

Шу пайтгача Шаҳрисабз аэропортида самолётларни қабул қилиш имконияти чекланган эди – парвозлар ҳафтасига икки марта кичик Л-410 самолётларида амалга ошириларди. Учиш-қўниш йўлаги таъмирлангандан сўнг аэропорт ўрта масофага мўлжалланган замонавий АТР-72 самолётларини ҳафтасига уч мартагача қабул қилиш имкониятига эга бўлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда ЙТҲ оқибатида бир киши вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:10

    Тошкентда ЙТҲ оқибатида бир киши вафот этди

    Lacetti ва Nexia-3 тўқнашуви оқибатида автомашина салонида бўлган йўловчи воқеа жойида вафот этган.

    'Россияда уч нафар ўзбекистонлик терактга тайёргарлик кўришда айбланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:51

    Россияда уч нафар ўзбекистонлик терактга тайёргарлик кўришда айбланди

    3 нафар ўзбекистонлик маҳкум "муассаса ходимларини гаровга олиб, колония биноларига ўт қўймоқчи" бўлган.

    'Бугун республиканинг айрим ҳудудларида қор ёғади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:27

    Бугун республиканинг айрим ҳудудларида қор ёғади

    20 декабрь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'Буюк Британиянинг санкциялар рўйхатига Ўзбекистоннинг тўртта компанияси ва тадбиркорлари киритилди'ning rasmi

    Жамият 19.12.2025 19:06

    'Доллар курси тушди'ning rasmi

    Жамият 19.12.2025 16:19

    Доллар курси тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 22 декабрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.