АсосийЖамият

ДХХ қарийб 195 минг қалбаки АҚШ долларини сотаётганларни қўлга олди

Жиззах ва Наманган вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган.

'ДХХ қарийб 195 минг қалбаки АҚШ долларини сотаётганларни қўлга олди'ning rasmi

Жиззах ва Наманган вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида қарийб 195 минг қалбаки АҚШ долларининг муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда darakchi.uz'га ДХХ хабар қилди. 

Тошкент вилоятида яшовчи, 1999 й.т. фуқаро ва унинг Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи, 1998 й.т. шериги ижтимоий тармоқлар орқали Жиззах шаҳрида яшовчи фуқаронинг ишончига кириб, унга сохта 100 АҚШ доллари купюрали жами 50 минг АҚШ долларини 65 млн. сўмга сотишга келишишган. 

Шундан сўнг улар Жиззах шаҳрига бориб, харидор билан телефон орқали мулоқот қилиб, унга қалбаки пулларни шаҳар ҳудудидаги хуфия жойга қолдириб кетишларини айтиб, келишилган суммадан 39 млн. 200 минг сўмни олдиндан пластик карта орқали олишган.

Аммо, улар қалбаки валюталарни белгиланган жойга қолдирмасдан, харидорни алдаб, Тошкент шаҳрига қайтиб кетаётган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан Дўстлик туманида ушланди ва улар кетаётган автомашина салонидан қалбаки 51 минг АҚШ доллари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Бухоро вилоятида яшовчи, 1949 ва 1984 йилларда туғилган 2 нафар шахс ҳамда Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи, 1981 й.т. фуқаро ўзаро тил бириктириб, чет давлатда тайёрланган, ҳар бири 100 купюрали қалбаки 50 минг АҚШ долларини ҳақиқий 25 минг АҚШ долларига сотган вақтларида қўлга олинди. Таъкидлаш лозимки, уларнинг учаласи ҳам муқаддам судланган шахслар ҳисобланади.

Тошкент шаҳрида қайд этилган яна бир ҳолатда, Хоразм вилоятининг Хазорасп туманида яшовчи, 1997 й.т. шахс хориждан келтирилган 50 ва 100 АҚШ доллари купюрали қалбаки 45 минг АҚШ долларини харидорга ҳақиқий 25 минг АҚШ долларига сотган вақтида ушланди.

Бошқа ҳолатда эса Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи, 1983 й.т. шахс ва Тошкент вилоятининг Паркент туманида яшовчи, 1994 й.т., муқаддам судланган фуқаро қалбаки 10 минг АҚШ долларини харидорга ҳақиқий 8 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ушланди. 

Наманган вилоятининг Чортоқ туманида яшовчи, 1991 й.т., муқаддам судланган шахснинг кўрсатмаси бўйича – унинг 1995 ва 2001 йилларда туғилган 2 нафар шериги қалбаки 30 минг АҚШ долларини харидорга ҳақиқий 19.500 АҚШ долларига сотган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинди. 

Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи, 1991 й.т. фуқаронинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда 88 дона 50 АҚШ доллари купюрали ва 44 дона 100 АҚШ долллари купюрали, жами қалбаки 8800 АҚШ доллари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда ЙТҲ оқибатида бир киши вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:10

    Тошкентда ЙТҲ оқибатида бир киши вафот этди

    Lacetti ва Nexia-3 тўқнашуви оқибатида автомашина салонида бўлган йўловчи воқеа жойида вафот этган.

    'Россияда уч нафар ўзбекистонлик терактга тайёргарлик кўришда айбланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:51

    Россияда уч нафар ўзбекистонлик терактга тайёргарлик кўришда айбланди

    3 нафар ўзбекистонлик маҳкум "муассаса ходимларини гаровга олиб, колония биноларига ўт қўймоқчи" бўлган.

    'Бугун республиканинг айрим ҳудудларида қор ёғади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:27

    Бугун республиканинг айрим ҳудудларида қор ёғади

    20 декабрь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'Буюк Британиянинг санкциялар рўйхатига Ўзбекистоннинг тўртта компанияси ва тадбиркорлари киритилди'ning rasmi

    Жамият 19.12.2025 19:06

    'Доллар курси тушди'ning rasmi

    Жамият 19.12.2025 16:19

    Доллар курси тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 22 декабрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.