"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ хабарига кўра, Республикада "Наврўз" байрами ҳамда Рамазон Ҳайити муносабатлари билан байрам олди ва байрам кунлари йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида юқори тезликда ҳаракатланувчи 778/777-сонли “Тошкент — Бухоро — Тошкент” йўналишида қатновчи "Афросиёб" электропоезди жорий йилнинг 20, 25, 31-март ва 1 апрель кунлари қўшимча қатновини амалга оширади ва қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
778-сонли “Тошкент — Бухоро” йўналиши
Тошкент 06:03 — Бухоро 10:14
777-сонли “Бухоро — Тошкент” йўналиш
Бухоро 17:55 — Тошкент 22:08.