“Хавфсиз ҳудуд” тезкор профилактик тадбири доирасида Қибрай тумани “Аҳиллик” маҳалласи ҳудудида, Тошкент вилояти ИИББ 1-минтақавий ҳудуд, патрул-пост хизмати ходимлари томонидан“закладчик”лар билан боғлиқ ҳолат фош этилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ хабар қилди.
Ходимлар хизмат вақтида, шубҳали ҳаракат қилган 22 ёшлар атрофидаги икки нафар шахсларни кузатганлар. Кузатув давомида ходимлардан қочишга уринган 2003 йилда туғилган (М.А. ваЖ.М.)лар ушланиб, холислар иштирокида кўздан кечирилган.
Натижада уларнинг ёнидан 520 донақадоқланган ҳолатдаги кучли таъсир қилувчи, психофаол дори воситалари борлиги аниқланиб, ИИБ тезкор ходими иштирокида далилий ашё сифатида расмийлаштирилди. Аниқланишича ушбу шахслар мазкур воситаларни ҳудуднинг хуфиёна жойларида “закладка” кўринишида яшириш мақсадида олиб келганлар.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.