АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти бош директорини қабул қилди

Самарқанд шаҳрида ташкилот Бош конференциясининг 43-сессиясига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

'Шавкат Мирзиёев БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти бош директорини қабул қилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 март куни Францияга давлат ташрифи доирасида БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) бош директори Одри Азулени қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

БМТ тизимидаги ушбу нуфузли тузилма билан самарали ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари, шунингдек, жорий йилнинг кузида Самарқанд шаҳрида ташкилот Бош конференциясининг 43-сессиясига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Кўп қиррали шериклик бугунги кунда юксак даражада экани мамнуният билан қайд этилди.

Ўзбекистон ташаббуси билан ахборотдан фойдаланиш ва болалар таълими масалалари бўйича резолюциялар қабул қилинди.

Мамлакатимиз Маданий бойликларни сақлаш ва реставрация қилиш бўйича халқаро марказга аъзо бўлди. Бухоро "Креатив шаҳарлар тармоғи"га қўшилди. Самарқанддаги Ипак йўли университетида ЮНЕСКО кафедраси очилди. Ўтган йили таълим, маданият, рақамли ва инновацион технологиялар соҳаларида 7 та янги лойиҳани амалга ошириш бошланди.

Турон чўллари ва Зарафшон-Қорақум йўлаги, ипакчилик, кулолчилик, рубоб чалиш ва ифторлик анъаналари, "Бухоро амири девонхонаси архиви", "Туркистон альбоми", "Худойберган Девонов фотоальбоми" ЮНЕСКОнинг махсус рўйхатларига киритилди.

Таъкидлаш жоизки, Самарқанд шаҳрида бўлажак Бош конференциянинг 43-сессияси сўнгги 40 йил ичида биринчи марта ЮНЕСКОнинг Париж шаҳридаги қароргоҳидан бошқа жойда ўтказилади. Бу воқеа ташкилотнинг 80 йиллигига тўғри келади.

Бош директор Одри Азуле Ўзбекистон билан сермаҳсул ҳамкорликни юксак баҳолаб, бўлажак тадбирга кенг кўламли тайёргарлик кўрилаётгани учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирди.

Амалий ҳамкорлик дастурларини янада кенгайтириш, шунингдек, ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасидаги форум ва тадбирларни ташкил этиш бўйича яқиндан ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев БАА Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди'ning rasmi

    Сиёсат 11.03.2025 13:07

    Шавкат Мирзиёев БАА Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

    Самарқанд шаҳрида "Марказий Осиё - Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши" мулоқотининг иккинчи саммитини ўтказиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

    'Шавкат Мирзиёeв Эммануэль Макрон таклифига кўра 11-13 март кунлари Францияда бўлади'ning rasmi

    Сиёсат 11.03.2025 07:43

    Шавкат Мирзиёeв Эммануэль Макрон таклифига кўра 11-13 март кунлари Францияда бўлади

    Ташриф доирасида Париж шаҳрида олий даражадаги музокара ва тадбирлар, қатор учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

    'Хитой Ўзбекистонда таълим ва касбга тайёрлаш ўқув марказини очади'ning rasmi

    Сиёсат 10.03.2025 11:44

    Хитой Ўзбекистонда таълим ва касбга тайёрлаш ўқув марказини очади

    Шунингдек, «яшил» энергетика, қишлоқ хўжалиги, АКТ, туризм каби соҳа мутахассислари учун қайта тайёрлаш ва малака ошириш дастурлари ишлаб чиқилади.

    'Шавкат Мирзиёев 6 та давлатдан янги тайинланган элчилардан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди'ning rasmi

    Сиёсат 06.03.2025 16:59

    Шавкат Мирзиёев 6 та давлатдан янги тайинланган элчилардан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди

    Давлатимиз раҳбари дипломатик ваколатхоналар раҳбарларини Янги Ўзбекистондаги шарафли миссияси бошлангани билан самимий табриклади.

    'Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги савдо ҳажми 1 миллиард долларга етказилади'ning rasmi

    Сиёсат 06.03.2025 08:05

    Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги савдо ҳажми 1 миллиард долларга етказилади

    Икки мамлакат Бош вазирлари бошчилигида ҳукуматлар делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди.

    '“Коррупцияни енгиш учун биринчи навбатда унинг ортиқча ҳашамат ва дабдаба деган “ўқ илдизларини” қуритишимиз шарт”'ning rasmi

    Сиёсат 05.03.2025 15:26

    “Коррупцияни енгиш учун биринчи навбатда унинг ортиқча ҳашамат ва дабдаба деган “ўқ илдизларини” қуритишимиз шарт”

    Президент коррупцияга “жамият танасидаги саратон” сифатида қараш кераклигини айтди.