Наврўз байрами учун қўшимча дам олиш куни берилмайдими? Бу ҳақда Ҳушнудбекнинг телергам каналида маълум қилинди.
Маълум қилинишича, наврўз байрамига қўшимча дам олиш куни берилиши ҳақида ҳеч қандай расмий ҳужжат йўқ.
Афсуски, доимги анъанадан чекинган ҳолда 2025 йил учун қўшимча дам олиш кунлари бериш ҳақида фармон чиқмади. Шу сабабли жорий йилги байрамлар арафасида қўшимча дам олиш куни бериш ёки айрим кунларни кўчириш масаласи мавҳумлигича қолмоқда.
Расмий ҳужжат йўқлигини ҳисобга олсак, демак, жорий йилда байрамларда кетма-кет дам олиш кунлари бўлмайди.
Ҳозирги ҳолатда Наврўз байрамида қуйидагича бўлади:
21-март (жума) — байрам, барча учун дам олиш куни;
22-март (шанба) — 5 кунликларга дам, 6 кунликларга иш.
23-март (якшанба) — одатий дам олиш куни.
Яъни фақат Наврўз куни ҳаммага дам олиш бўлади, қолган кунларда ҳеч нарса ўзгармайди.